3:10

Ухлай олмаяпман

MP3

Уйқусизлик – катта муаммо, унда руҳий ва физиологик факторлар бир-бири билан чамбарчас боғланади. У танани ҳолсизлантиради. Уйқусизликка чалинишнинг сабаби нимада? Инсон гоҳида уйқусизликдан қийналади. Бунинг биринчи сабаби – гормонларнинг ўзгаришидир. Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойида онанинг тана аъзолари тезлик билан янги ҳолатга ўтиш учун ҳаракат қилади. Бу эса асаб тизимига таъсир этади. Ҳомиладор бўлишни орзиқиб кутганда ҳам туйқусизликка йўлиқиш мумкин. Иккинчи сабаб – руҳий зўриқиш. Инсон руҳий зўриқишни бошидан ўтказса, бош мия қобиғи бўшашмайди. Шунинг учун ҳам қаттиқ ҳаяжонланиш уйқусизликка олиб келади. Лекин бош мия қобиғи толиққач, тонгга яқин ухлаб қоласиз.

Бундай уйқу барибир нотинч бўлади. Хомиладорлик хақидаги хабар, туғиш ҳақидаги ўйлар ҳам уйқуни қочиради. Учинчи сабаб – физиологик факторлардир. Уйқусизлик билан курашишни ўрганинг. Фаол ҳаёт кечиринг. Жисмоний меҳнат қилган одамгина мириқиб ухлайди. Доимо бир жойда ўтириб ишлайдиган кишилар, вақти – вақти билан 5-10 минут турли хил машқларни бажаришлари, ва организмдаги қон айланишни яхшилаш учун ҳаракатлар қилиб туришлари керак. Агар аёл киши хомиладор бўлса айрим ҳолларда у руҳий ҳолатга тушиб қолади, бунда унга турмуш ўртоғи, ёнидагилари бир жамоа бўлиб ёрдам бериши керак. Аёл ичидаги ҳамма нарсани гапириб бериши, уни тушунадиган одамлар борлигини ҳис қилиши керак.

Агар эркак киши ишидаги катта кўнгилсизлик сабаб руҳий ҳолатга тушиб қолса, унга яқин бўлган кишиси доимо далда бўлиб бу қийинчиликни тезроқ унутиши, бу ҳолатдан чиқиб кетишига ёрдам бериши лозим. Уйқусизликни асаб зўриқишидан кўра гормонал ўзгаришларида енгиш қийин. Табиий гормонал ўзгаришлар жараёнига таъсир ўтказиш шарт эмас, улар зарарсиз, фақат вақтинчалик ноқулайликлар келтириб чиқаради. Уйқу келтирувчи дорилар ичиш мумкин эмас, шунинг учун энг яхши усул бу ароматерепея ва гомеопатия. Хўшбўй ҳидли ёғлардан фойдаланинг, фақат уларнинг ҳиди сизга ёқиши керак, бўлмаса сизни лоҳас қилиб қўяди. Қарағай ёғи тинчлантирувчи хусусиятга эга, уни уйқудан олдин тутатиш керак. Атиргул ёғи гормонал балансни тиклайди. Лаванда эса тушкун кайфиятдан чиқиб кетишингизга ёрдам беради. Гомеопатик даоланишни шифокорингиз тавсия этади.

Уйқусизликда махсус мануал терапия ва массаж фойдалидир. Остеопатик усул билан бўғинлардаги ва белдаги оғриқдан қутулиш мумкин. Уқалаш мушакларни бўшаштиради, қон айланишини яхшилайди ва тинчлантиради.

Ëтишдан олдин кўп суюқлик ичманг, шунда туни билан безовта бўлмайсиз. Агар уйқусизликка чалинган бўлсангиз, ётишдан олдин бир стакан иссиқ сутга 3 чой қошиқ асал солиб ичинг. Қора чой ва қаҳвадан воз кечинг, ётишдан олдин мойчечекли дамлама истеъмол қилинг. Энг муҳими ётоғингиз танангиз учун қулай бўлсин. Ботадиган, қийшиқ, эски ётоқлар ҳам кишининг уйқусизлигига сабаб бўлиши мумкин. Қулай ётишингиз учун эса оёқларингиз ва бўйин тагига ёстиқлар қўйинг. Жуда баланд ёстиқда ётиш ҳам зарарли.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top