Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлисларимиз. Яна сиз азиз биродарларимиз билан радио тўлқинлари орқали бўлсада учрашиб турганимиздан бениҳоят миннатдормиз. Азизлар, сизлар билан юзма-юз кўришишга имконият бўлмаса-да, юракдан яқинлигимизни ҳис этиб турибмиз. Бугун сиз ҳурматли биродарлар билан мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман.
Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз орқали инсонлар орасидаги кечирим ҳақида бироз сўз юритсак. Кўпчилигмиз ҳаётимиз давомида бирон марта бўлса ҳам шу гапни ишлатган бўлсак керак, яъни кечир, афсусдаман деган гапни. Шу билан бирга кўпчилигимиз ёки кўпинча эр-хотинлар шундай ўйлаши ҳам мумкин: «Албатта уни кечираман, лекин у аввал мендан кечирим сўрасин.
Нега мен биринчи қадамни ташлашим керак? » — дейди аёл. Эркак киши эса ўзидаги бор мағрурликни тўплаб: «Мен ундан кечирим сўрашни жуда хоҳлаяпман, бироқ унинг олдига боришга иккиланяпман» — дейди. Шу пайтгача биз кечирим ҳақида кўп марта эшитган бўлсак керак. Лекин шу эшитганларимиздан ўзимизга нимани олдик?
Азиз биродарлар, агар яхши муносабатни тўлиқ тиклашни истасак, у ҳолда кечирим бериш бу ҳали ишнинг ярми эканини унутмаслигимиз керак. Ўйлайманки, хафа қилган одам, албатта, Худованднинг олдида тавба қилиши керак. Шу орқалигина кечирим билан тавба икки томоннинг ярашувига олиб келади. Баъзан тавба қилиш ҳам худди кечирим беришдай қийин кечади. У ҳам аста-секин юзага келади.
Лекин тавба қилиш инсоннинг туйғуларини ва юрагини тинчлантиради. Айбдорлик ва уят ҳисси худди хафалик ва нафратдай юракка азоб беради. Баъзи кишилар ўз айбларини ҳеч қанақасига тан олмай, айбларини яширадилар. Бошқалар эса аксинча, айбларини бўрттириб юборидилар ва пушаймон бўлиб ўзларини азоблайдилар. Тавба қилиш ҳафа бўлган одамнинг туйғуларини тушунганликни англатади. Тавба қилиш бошқа одамга нисбатан ҳурмат ва муҳаббатни талаб этади.
Баъзи пайтларда «Нима, у ҳазилни тушунмайдими?» ёки «Нима, у шу арзимаган нарса учун ҳам асабийлашадими?» каби гаплар билан хафаликни аҳамиятсиз нарсадек ёки ҳазилдек кўрсатишга ҳаракат қилиш озор чеккан одамни қаттиқ камситиши мумкин. Ҳамма нарсани очиқчасига тан олиш керак. Баъзида кечирим сўраш чоғида киши ўзининг ғазаблангани ва танқидини моҳирлик билан айтиб олиши мумкин. Бироқ бу усулнинг ўзига яраша хавфли томони ҳам бор. Баъзида кечирим ҳақидаги қонун-қоидадан четлашишга тўғри келади.
Лекин очиқчасига гаплашиш даражаси ҳам ўша пайтдаги ҳолатга боғлиқ бўлиши лозим. Масалан, ўғрилик жиноятида айбсиз одамлар ҳам шубҳа остига тушиб қоладилар. Адолат тантана қилиши учун бундай пайтда очиқчасига гапириш фойда беради. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, доимо Худованд айтганидай йўл тутиш энг тўғри йўлдир. Отамиз Худованддан сўранг, унинг Ўзи ҳар биримизга тўғри йўлни кўрсатади. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр.