3:14

Асосий принциплар

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли азиз радиомиз мухлислари. Сизлар билан яна ҳаво мавжлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек, сиз, азизлар билан бир неча дақиқа давомида бирга бўламан. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар! Ҳозирги кунда инсонлар орасидаги муносабат анча сустлашиб қолгандек кўринади.

Бу нарса қўни-қўшнилар орасида ҳам, ишхоналарда ҳам ҳатто охирги пайтларда имонли биродарлар орасида ҳам яққол кўзга ташланаётганини кўришимиз мумкин. Агар ким биландир унча яхши муносабат бўлмаса, кимдир дарҳол ярашиш ва келишиб олиш учун биринчи қадамни ташлаши лозим. Биз бошқалар билан яхши муносабат қилишимиз учун бизга ёрдам берадиган ва Худованд бизни айнан шундай кўрмоқчи бўлган икки принцип мавжуддир.

Биринчиси, бу Муқаддас Китобга асосланган принцип. Бу энг муҳим принциплардан биридир. Чунки айнан Худованднинг Каломига асосланган принципларгина ҳар қандай инсонни ҳам тўғри муносабат қилиш учун чорлайди. Худованд ҳар биримизга Ўз Каломи орқали гапиради. Биз инсонларнинг вазифаси эса Унга қулоқ тутишдир ва айтганларини сўзсиз бажаришдир.

Муқаддас Китобдан ўзимиз учун керакли бўлган муносабат ҳақидаги кўплаб жойларни топиб ўқишимиз мумкин. Энг муҳими эса уларни ҳаётимизда тўғри қўллаш. Иккинчи принцип эса соғлом фикр юритиш принципи. Бу принцип ҳам қайсидир маънода аҳамиятга эга. Барча инсонлар ҳам бир хил фикр юритмайдилар. Лекин барча инсонлар бир-бири билан қандай муносабат қилиш кераклигини яхши тушинишади.

Лекин инсон зоти шундайки, кимдир шароитни билиб туриб ҳам яхши муносабат қилолмайди. Кимдир эса аксинча. Энг ачинарлиси, билиб, тушуниб туриб муносабатни бузишдир. Ҳаёлимда кимдирга шундай ҳаёт ёқадигандай туюлади. Чунки айрим инсонларнинг ҳатти-ҳаракати, фикрлаши шуни тасдиқлаб тургандай. Лекин ҳар доим инсон ўз ишининг оқибати ҳақида ўйлаши зарур.

Масалан, агар шундай йўл тутсам ҳеч ким билан муносабатим бузилмайдими деган фикр, соғлом фикр деб айтишимиз мумкин. Чунки инсон олдиндан ўйлаб йўл тутишга ҳаракат қилмоқда. Доимо яхши муносабатни ҳам, ёмон муносабатни ҳам илдизи нимага асосланганлигини ўрганишимиз керак. Шундагина ўзимиздаги камчиликларимизни ҳам, ютуқларимизни ҳам кўра оламиз.

Ютуқларимизни бошқалар билан бўлишиб уларга ҳам ўргатишимиз мумкин бўлади. Камчиликларимиз учун эса Худованддан ёрдам сўраб, бартараф қилишини илтижо қиламиз. Азиз радио тингловчи биродар, оилангизда ҳам, биродарлар орасида ҳам доимо яхши муносабат қилишга ўрганайлик. Биринчидан, Худованд шуни истаса, иккинчидан бошқалар олдида имонимиз қанчалик мустаҳкам эканлигини қўрсата оламиз. Шунинг билан азиз биродар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top