3:09

Болаларнинг ўсишига ёрдам 114

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар, сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон олдидаман. Ҳурматли радио тингловчи биродар, ёзнинг иссиқ кунларида жуда чанқаб турган пайтингизда, олдингизда бир жуда чиройли бир бокалда муздеккина сув турган бўлса ва унинг ёнида дарз кетган пиёлада илиқ чой турган бўлса, нима қилган бўлардингиз?

Ўйлайманки, барчамиз чиройли бокалдаги муздеккина сувни олиб ичишга ҳаракат қиламиз. Айтайлик, сувни маза қилиб ичдингиз, лекин охирида қарасангиз, бакалнинг тегида эски жойдан қолган доғ бор, бу ҳам етмагандек сувнинг тагида қандайдир ёқимсиз ҳашарат ҳам бор экан. Албатта инсоннинг кўнгли хижил бўлади. Балки олдинроқ шу ҳақида билганингизда ичмаган бўлардингиз.

Бундан шуни кўришимиз мумкинки, идишнинг ташқи чиройи эмас, балки унинг ичининг қанчалик тозалиги муҳимроқ экан. Раббимиз Исо Масиҳ ҳам бир вақтлар ана шундай идиш ҳақида гапирган эди. Биринчи галда идишнинг ички қисми тоза бўлиши лозим, иккинчидан эса идиш ичидаги овқат ҳам тоза бўлиши лозим. Шундагина инсон иштаҳа билан истеъмол қилиши мумкин.

Раббимиз Исо Масиҳ айримларга иккиюзламачилар деган сўзни айтган эди. Бу сўз кимга нисбатан ишлатилади? Албатта икки хил ҳаёт кечирувчилар учун. Кимдир Раббимиз Исо Масиҳни ўзининг Нажоткори сифатида қабўл қилган бўлиши мумкин. Лекин ҳаёти аввалгидек давом этаверади. Яна кимдир ибодатхонада ёки бошқа биродарлар олдида жуда кучли имонлидай ўзини тутиши мумкин.

Лекин уйда ёки кўча-куйда дунёвий инсонлар орасида ўзининг художўйлигидан уялиши мумкин. Балки кимдир бошқалар унинг устидан кулишидан қўрқар. Яна бошқаси эса дўстларидан айрилиб қолишдан қўрқар. Шундай биродарни айнан юқорида мисол қилиб келтирган чиройли бакалга ўхшатишимиз мумкин. Гуё ташқи кўринишидан ҳаммаси ажойиб, лекин унинг ичида Худованд учун ёниб яшаш, хизмат қилиш бўлмаслиги мумкин.

Азиз биродар, албатта ташқи кўринишимиз хам мухим. Лекин ичимизда Худованднинг Муқаддас Руҳи бўлмаса бундай кўринишнинг нима кераки бор? Шунинг учун ҳам Худованд Довудни шоҳ қилиб акалари орасидан танлаб олаётган пайтида, пайғамбарга инсонинг ташқи кўриниши эмас, унинг юраги муҳим деб айтган эди. Баъзи биродарлар Муқаддас Китобни ва унда ёзилган оятларни ёддан билиши мумкин.

Лекин унинг юраги ҳали гуноҳдан озод бўлмаган бўлса, Худованд учун бундай билимнинг нима кераги бор? Худованд ҳар бир инсоннинг юрагини яхши билади. Азиз болажонлар, келинг Худованд олдида тоза юракка эга бўлишга ҳаракат қилайлик. Барчамиз ўз юрагимиз Худованднинг олдида қанчалик тўғри эканлиги ҳақида ибодат қилайлик. Агар айрим камчиликлар бўлса Худованддан ёрдам сўрайлик, токи Унга муносиб ҳаёт кечиришимиз учун. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top