3:06

Болалар хизмати

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, келинг бугунги эшиттиришимиз орқали жамоатлардаги болаларнинг йиғилиши ва болалар уй гуруҳлари ҳақида суҳбатлашсак.

Ҳозирги кунда кўпгина жамоатларни битта савол қийнайди. У ҳам бўлса болаларга ким дарс беради деган савол. Азизлар, ушбу саволга жавоб бўлиши мумкин бўлган баъзи фикр ва таклифларни келтириб ўтмоқчимиз. Биринчи галда катталар ўз йиғилишларида болалар учун доимо ибодатда бўлишлари керак. Ибодат фақатгина жамоатда бўлибгина қолмай, жамоат аъзолари навбати билан ўз уйларида ҳам ибодатларини давом эттиришлари жуда муҳим.

Бу орқали болаларимизни янада Худовандга яқинроқ бўлишига эриша оламиз. Улар жамоат аъзоларидан кўп нарса ўрганишлари мумкин. Бундан ташқари, сизнинг йиғиладиган жойингизга яқинроқ жойда бошқа жамоатнинг йиғилишлари бўладиган бўлса улардан ҳам турли ёрдам сўраб биргаликда ушбу болалар хизматини давом эттиришингиз мумкин.

Авваломбор ҳар бир ота-она ўз фарзандларини доимий равишда жамоатдаги болалар йиғилишига олиб боришлари лозим. Болалар ўқитувчиси эса, албатта, бўладиган дарсларга яхши ва қизиқарли дарсларни тайёрлаши жуда катта аҳамиятга эгадир. Ҳозирги кунда болалар учун кўплаб материаллар топиш унчалик қийин эмас. Лекин дарсларни тартиб билан Муқаддас Китобнинг бошидан бошлаган маъқул.

Агар сизда ҳеч қандай материаллар бўлмаса, бошқалардан ёрдам сўранг. Агар сиз ўз хизматингиз учун ҳаракат қилмас экансиз, ҳеч ким сизга ўз ёрдамини таклиф қилмайди. Дарслар давомида ўқитувчи болалар учун махсус қоидаларни ёзиб қўйиши, болаларни анча тартибли бўлишига олиб келади. Тез-тез болаларга шу тартиб ҳақида эслатиб туринг.

Орадан бироз вақт ўтгач болалар ушбу қоидаларга мослашиб борадилар. Қоидани бузганларга эса жазо ҳам белгилаш яхши натижа бериши мумкин. Лекин чегарадан чиқмаслик керак. Эсингизда бўлсин, сиз Худованд томонидан қўйилган болаларнинг руҳий ўқитувчисисиз. Тартиб бор жойда болаларга кўп руҳий нарсаларни ўргатиш мумкин.

Доимо болалар дарсда иштирок этишига эътибор қилинг. Дарс давомида кимдир кўчада ўйнаб юришига йўл қўйманг. Иложи борича ҳар бир бола билан нажот ҳақида алоҳида суҳбат олиб боринг. Кўпинча имонли ота-оналар, болаларим жамоатга қатнаяпти, улар имонли деб ўйлашлари мумкин. Лекин бола ҳали Раббимиз Исо Масиҳни ўз юрагига қутқарувчим, деб қабул қилмаган бўлиши ҳам мумкин. Чунки Муқаддас Китоб шундай деб айтади: “Чунки Раббимиз исмини чақирадиган ҳар бир киши нажот топур”. Азиз радио тингловчилар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top