Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Яна эфирда сиз азиз тингловчиларимиз учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Азиз радио тингловчи болалар, бугун сизлар учун бир ажойи ҳикояни сўзлаб бермоқчимиз.
Марҳамат, тингланг. Рома, — деди онаси унга, — томорқанинг анави бурчагига мен экин экиб қўйдим. У ерда югуриб юрма! Албатта югурмайман, — дея ишонтирди онасини ўғли. Аёл чарчаган ҳолда зиналардан чиқиб борарди. У ўзини ёмон ҳис қиларди, шунинг учун бир пас ётиб дам олмоқчи бўлди.
Рома шу пайтда томорқада ўйнаб юрарди. Бирданига уни олдидан чиройли капалак учиб ўтди. Уни кўриб, болакай ҳаммасини эсидан чиқарди. Унинг ҳаёлида фақат битта фикр бор эди: “Мен бу капалкани ушлаб олишим керак!” Рома онасига берган ваъдаси ҳақида тезда унутиб юборди. У экилган жойда берилиб югугарди, чунки капалкани ушлашга астойидил ҳаракат қиларди.
Онасининг қилган меҳнатини бузаётганини у ҳатто пайқамасди ҳам. Ва ниҳоят, капалак боладан қутилганидан сўнг, Рома нима қилиб қўйганини энди пайқади. У жуда қўрқиб кетди. Энди нима қилади? Бузган жойини у ўзи қайтадан тўғрилолмасди. Шунинг учун бошқа иложи қолмасдан, Рома ҳаммасини онасига айтиб беришга қарор қилди.
Хафа бўлган бола аста-секин уйга кирди. У онасини олдига кирмоқчи бўлди, лекин онаси ўзини ёмон ҳис қилаётганини унга айтишди. Бола янада қаттиқ ғамга ботди. Энди нима қилади? Онасини олдига кириб, ҳаммасини айтиб беришни иложи йўқ. Лекин буни амалга оширмасдан у тинчимайди. У онасини олдига киришга яна бир неча марта ўриниб кўрди, лекин фойдаси бўлмади.
Бирданига унга бир фикр келди. Болакай меҳмонхонага ўтиб, тахтачасини олди ва ёзди. “Азиз онажон, мен жуда қулоқсиз эдим. Томорқада капалакни ушлайман деб, экинларингизни босиб чиқдим. Илтимос, мени кечиринг. Сизнинг ғамгин Романгиз”. Сўнг болакай онаси ётган хонани олдига келиб, у ердан кимдир чиқишини пойлаб турди.
Эшикда уй ишчиси Лиза пайдо бўлди. Рома унга тахтачасини бериб, уни онасига беришни сўради. У яна қўшиб қўйди: Агар онам мени кечирса, мен ёзганларимни тахтачадан учириб қўйсин. Лизанинг болага раҳми келди ва у тахтачани онасини олдига олиб борди. Кутиш дақиқалари Рома учун жуда ҳаяжонли эди. Ниҳоят Лиза чиқиб, Ромага топ-тоза тахтачани ўзатди.
Болакай енгил тортди. Онаси уни кечиргани учун у жуда миннатдор эди. Энди Рома доимо итоатли бўлишни ва онасини хафа қилмасликни хоҳларди. Онаси Романи кечиргани каби, Исо ҳам сендаги барча ёмон нарсаларингни кечирмоқчи. Муқаддас Китобда ёзилган: “Унинг Ўғли, Исонинг қони бизни ҳар қандай гуноҳдан пок қилади”, 1 Юҳанно китоби 1:7. Исодан кечирим сўра ва Рома каби сен хурсанд ва бахтли бўласан. Хайр саломат бўлинглар.