3:09

Зинапоялар

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи. Сизлар билан яна ғойибона учрашиб турганимиз учун Отамиз Худовандга чексиз миннатдормиз. Мен Ғолиббек микрофон олдидаман. Ҳурматли радио тингловчи мухлислар, бугунги эшиттиришимиз орқали сиз азизларга айрим маслаҳатларни тавсия қилмоқчимиз, балки ушбу маслаҳатларимиз кимлар учундир фойдали бўлар деб умид қиламиз.

Авваломбор Ибтидо китобининг 3 боби ва 2 Шоҳликлар китобининг 11 боби ёрдамида гуноҳга олиб борадиган қадамлар ҳақида фикрлаб кўринг. Ибтидо китобида ва Довуднинг ҳаётида сиз топган қадамларни солиштириб кўришингиз фойдалироқ бўлади. Ўзингиздан, гуноҳга олиб борадиган биринчи қадам қайси, деб сўраб кўринглар.

Шундан кейин эса Ибтидо китобининг 3 боби 6 ояти ва 2 Шоҳликлар китобининг 11 боби 2 оятларни ўқиб кўринг. Бу оятларда қайси сўз такрорланаётганига эътибор қилинг. Шундан кейин биринчи қадам ҳақида муҳокама қилинг. Албатта зинапоядан юрганимизда биринчи “зинапоядан” кейин инсон кейингисига қадам қўяди. Тепада кўрсатилган оятларни яна бир бор ўқиб чиқинглар.

Шу оятларда иккита ухшаш сўзлар келтирилган, яъни “кўзга ёқимли” ва “гўзал” деган сўзлар. Бошқа сўз билан айтганда, ушбу сўзлар инсонда нимагадир хоҳиш пайдо қилади. Энди эса азизлар “хоҳламоқ” сўзи ҳақида ҳам муҳокама қилинг. Ушбу “зинапояда” ҳали тухташ онсонлигини ва нима қилиш мумкинлигини тушунишга ҳаракат қилиб кўринг.

Албатта васвасага қарши туролмаганда инсон кейинги зинапояга тушиши мумкин. Ўз-ўзидан ўй-фикрлардан у ҳаракатларга ўтади. Азиз биродар, Муқаддас Китобингиздаги Ибтидо 3 боб 6 ояти ва 2 Шоҳликлар китобининг 11:4 оятини қайта қайта ўқиб кўринг. Шундан кейин эса “олмоқ” сўзини яхшилаб тушунишга ҳаракат қилиб кўринг.

Ибтидо 3 боб 8 оят ва 2 Шоҳликлар 11 боб 17 оятини ўқиб чиқинглар. Одам Ато нима қилди? “Яширинди”, ў ўз гуноҳини яширди. Довуд нима қилди? Ўз гуноҳини яширишга умид қилиб Уриёни “ўлдирди”. Ҳаёлингизда “яширмоқ” сўзини бир томонига, “ўлдирмоқ” сўзини эса иккинчи томонига жойлаштириб қўйинг. Энди эса инсон баъзида ёмон қилмишларини қандай яширишга ҳаракат қилиши ҳақида қисқача ўйлаб кўринг.

Одам Ато билан Момо Ҳаво қилган ишлари ҳақида кимгадир гапириб беришганми? Довуд-чи? Шундай қилиб, инсон гуноҳга ботади. Бироқ бундай вазиятдан ҳам чиқса бўлади. 2 Шоҳликлар 12:13 ўқиб чиқинглар. Довуд гуноҳ қилганини англади. Довуд гуноҳ қилганини англаб, нима қилди? Гуноҳини эътироф қилди. Азиз биродар, агар Худованд олдида ҳар қандай яширин гуноҳимизни эътироф этсак У, албатта, ҳар биримизга кечирим беради. Шунинг билан, азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди, хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top