3:33

Болаларнинг ўсишига ёрдам 117

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз. Бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин! Микрофон қаршисида мен Ғолиббек. Қайси ота-она ўз фарзандларини келажакда доно, ақлли, ҳақиқатгуй, меҳрибон бўлиб етишишларини истамайди?

Ёки ким хоҳламайди унинг фарзанди Худованднинг тўғри йўлидан юришини? Албатта шундай яхши натижага эришиш учун ҳар бир ота-она болаларга тўғри тарбия беришлари лозим. Бу эса етарлича вақт талаб этади. Ҳар бир ота-она ўз болалари катта бўлганида уларнинг келтираётган ҳосилини кўриб, ўзларининг қилган меҳнатларига баҳо беришлари мумкин.

Ҳар бир ота-онанинг олдидаги энг муҳим вазифаларидан бири, болаларимизга тўғри ва кучли тарбия бериш ва уларни севиб, тўғри йўл кўрсатишдан иборатдир. Ота-онанинг бераётган тарбияси худди болаларни ўстирувчи ўғитга ўхшатиш мумкин. Муқаддас Руҳ эса уларни болага сингдиради ва ўстиради. Мана шу икки нарса болаларимизни келажакда доно ва ақлли бўлиб ўсишларида катта ёрдам беради.

Демак шуни хулоса қилишимиз мумкинки, Худованд билан биргаликда барча қилган меҳнатимиз самарали бўлади. Бола хали ёш бўлганида масиҳийликдаги энг қимматбаҳо керакли амрларни ўргатишимиз керак. Ҳозирги кунда дунёдан бўлаётган қаршиликлар нафақат болаларни ҳатто катталарни ҳам енга олиши мумкин. Бу жойда ибодат ҳар биримизни имонда мустаҳкамлайди.

Ҳозирги кунда гиёҳвандлик, спиртли ичимликлар болалар орасида ҳам кенг тарқалиб бормоқда. Яқинда бир биродаримиз океан орти мамлакатига саёҳат қилди. Биродаримиз қайтиб келганида ачинарли бир статистикани бизга маълум қилди. 1990 йилдан то шу 2009 йилгача океан орти мамлакатига доимий яшаш учун кўчиб кетган имонли биродарларимизнинг эллик минга яқин фарзандлари қамоқхоналарда ўтиришибди экан.

Уларга қўйилган асосий айиблов гиёҳвандлик. Азиз ота-оналар, шайтон ҳам борган сари ўз кучини кўрсатмоқда. Агар у бошқа мамлакатларда шундай ёвузликни амалга ошираётган бўлса, ҳеч ким бу ерда хам шундай бўлмайди деб кафолат беролмайди. Биз ва фарзандларимиз учун энг ишонарли кафолат бу Худованддадир. Шундай экан, азиз биродарлар, болаларимизга яхши намуна кўрсата олайлик ва улар учун тинимсиз ибодатда бўлайлик.

Албатта ҳар бир ота-онанинг фарзандларни тарбиялаш бўйича ўз усули бор. Агар шу усулни самарали деб билсангиз бошқалар билан ҳам бўлишинг. Токи ҳар бир ота она ўз фарзандларини Худовандга муносиб қилиб тарбиялай олсин. Азизлар, фарзандларингизнинг тарбиясига салбий таъсир қилаётган нарсалар ҳақида ўйлаб кўринг ва уларни ечимини Худованддан сўранг. Ўз вақтида истеъмол қилинган дори доимо яхши натижа беради. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top