3:15

Руҳий ғалаба 37

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан ғойибона бўлсада яна радио орқали учрашиб турганимиздан Худовандга ва Раббимизга шукуроналар айтамиз. Мен Ғолиббек бугун микрофон олдидаман. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, бугун сиз азизлар билан кўпдан бери масиҳий биродарларнинг орасида ҳар хил баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган бир мавзу ҳақида суҳбат юритсак.

Азиз радио тингловчи, сизнинг фикрингиз қандай? Ёвуз руҳ имонли одамнинг ичида бўлиши ёки унга ўз таъсирини ўтқазиши мумкинми? Руҳий жанг ҳақидаги фикрни қўллаб-қувватловчи кўпчилик биродарларимиз ушбу саволимизга ҳа, деб жавоб беришади. Бутун дунёга таниқли бир биродаримиз шундай деб ёзган эди: “Имонли биродар ҳам ёвуз руҳга чалиниши мумкин, ҳеч бўлмаганда қисман бўлса-да чалиниши мумкин”.

Бунинг аломати шундан иборат бўлиши мумкинки, уша биродар ўзини бошқалар олдида бошқача тутиб, ўзгача овоз билан гапира бошлайди ҳатто номаълум тилларда, яъни бошқалар тушуниши мушкулроқ бўлган тилларда ҳам гапириши мумкин. Инсон Худовандга тегишли бўлиши ва шу билан бирга унда ёвуз руҳ ҳам бўлиши мумкин деган фикр ҳам йўқ эмас.

Ҳеч биримиз айта олмасак керак, ёвуз руҳ инсонларга ўз таъсирини ўтқазмайди деб. Бундан ташқари ҳар хил гуноҳ ишларга ҳам бошлаб, бизда бор бўлган Муқаддас Руҳни хафа қилади. Унинг биринчи қиладиган иши — инсонни Худовандга қулоқ тутмайдиган қилиб, Худовандга қарши иш қилишга ундашдир. Ёвуз руҳ инсонга чақирилмаган меҳмондай келиши мумкин.

Агар масиҳий киши имонда мустаҳкам бўлмаса ва гуноҳ ишларни қилишда давом этса, шундагина ёвуз руҳ унга ўз ҳужумини бошлайди. Инсон Муқаддас Руҳга эмас, аксинча ёвўз рухга кўпироқ қулоқ тутади. Ушбу фикримизни, албатта, руҳий жанг ҳақидаги фикрни қўллаб-қувватлайдиган биродарларимиз маъқуллайди деган фикрдамиз.

Энди масаланинг иккинчи тарафи ҳам бор. Фикримизга қўшилмайдиган биродарларимиз, албатта, Калом орқали фикримизни унчалик тўғри эмаслигини ҳам кўрсатиб беришлари мумкин. Шуниси анниқки, ҳеч ким ёвуз руҳларни имонли биродарларга таъсири бор ёки таъсир қилмайди, деб аниқ айтиб беролмаса керак. Шунинг учун, азиз биродар, доимо мустаҳкам имонда бўлиш ҳар бир масиҳий учун жуда муҳим деб биламиз.

Биз доимо Каломга асосланиб гапиришимиз лозим. Асло ўз билганимизча ёки Каломдан ташқарига чиқиб, янги нарсаларни бошқаларга сингдириш ярамайди. Каломда ёзилганларини тўғри талқин қила билиш жуда муҳим. Агар бошқача талқин этадиган бўлсак, худди янги Муқаддас Китобни ёзгандек гапдир. Муқаддас Каломни эса ҳеч ким ўзгартира олмайди. Чунки айнан шу нарсани Худованднинг Ўзи ман этади. Айнан шу ҳақида Ҳикматлар китобининг 30 боби 6 оятида Худованд бизларга эслатиб ўтган. Яна радио орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top