Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан ғойибона учрашиб турганимиз учун Худовандимизга шон шарафлар бўлсин. Мен Ғолиббек микрофон олдидаман. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз орқали сизлар билан бир муҳим мавзу ҳақида суҳбатлашсак.
Мавзумизнинг номи, қалб васийлиги, яъни рус тилида “душепопечительство” деб айтилади. Худованднинг олдида барча гуноҳлари учун тавба қилмоқчи бўлган инсон билан дилдан суҳбатлашиш жуда муҳимдир. Қалб васийлиги дегани шу нарса. Яъни ким биландир ўтириб, унинг руҳий дарди ҳақида суҳбат олиб бориш.
Албатта суҳбат қилганингизда яккама-якка суҳбат қуриш яхши натижа беради. Суҳбат давомида унга айрим саволларни беришингиз мумкин. Нима учун у Исо Масиҳга ишонишни хоҳлаяпти? Шунга ўхшаш саволлар. Агар суҳбатдошингиз ҳақиқатдан ҳам ўз ҳаётини Раббимизнинг қўлларига топширмоқчи бўлса, сиз унга Худованд томонидан берилган йўл кўрсатувчи инсондирсиз.
Лекин барчасини Худованднинг ўрнида амалга оширманг. Шу билан бирга тавба қилувчи инсонга ёки болага кўплаб ваъдаларни бериб ташламанг. Яъни агар сен тавба қилсанг Худованд сенга шу-шу нарсаларни беради деган гаплар. Қалб васийлигини олиб борувчи киши худди маслаҳатчидек гап.
Ҳозирги кунда жамоатларда кўплаб қалб васийлиги хизмати яхши ривожланган. Фақатгина тавба қилувчи киши эмас, балки жамоатнинг оддий аъзолари ҳам улар билан ўзларининг муаммолари ёки хурсандчиликлари билан ўртоқлашишлари мумкин.
Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, агар Худованд сизга шундай хизматни ишониб берган бўлса, хурсандчилик билан қилинг. Чунки сизнинг олдингизга жуда кўплаб инсонлар ташриф буюради. Балки сизга бу хизмат жамоат тарафидан расмий равишда берилмагандир. Балки инсонлар сизнинг олдингизга сизга ишонганлари учун келишар.
Мен шундай бир инсонни биламан. У жуда ростгўй, ҳар доим ҳақиқатни гапирадиган ва бошқаларга шошма-шошарлик билан маслаҳат бермайдиган инсон. Кунларнинг бирида чўпон уни жамоатдан кетишини илтимос қилади. Шунда биродаримиз бироз хафа бўлди ва жамоатдан кетишга қарор қилди. Тахминан у бир йилча ҳеч қандай жамоатга қатнамади.
Лекин шундай бўлса-да, унинг олдига маслаҳат сўраб келувчилар ва уни ҳурмат қиладиган биродарлар жуда кўп топиларди. Шунда чўпон унинг кимлигини яна бир бор кўрди ва кечирим сўраб, яна жамоатга қайта қабул қилди. Бу ўз ватанимиздаги жамоатларда содир бўлган воқеалардан бири эди. Худованд ўзи танлаган инсонларни доимо ўз хизматида ишлатади. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.