2:58

Болаларнинг ўсишига ёрдам 127

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарлар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон қаршисида сизлар билан биргаман. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар,

Кўпинча ибодатхонада йиғилиш тугаганидан сўнг, барча биродарларимиз ўз уйларига шошилишади. Шу жумладан болалар хизматини олиб борувчи ўқитувчи ҳам. Албата ҳамма ҳам дам олгиси келади. Лекин болалар хизматини олиб борувчи киши ҳеч қачон шошмаслиги керак.

Балки дарсдан сўнг болалардан кимдир сиз билан гаплашиш учун қолиши мумкин. Бир куни шундай воқеа содир бўлди. Болалар учун ибодатхонадаги дарс якунига етди. Ҳаммаси жойида. Ўқитувчи болалар кетганидан сўнг дарсликларини йиғиштириб, уйига бориб маза қилиб овқатланиб, кейин дам олишни режалаштирар эди.

Шундай ўйлар билан нарсаларини йиғиштирар экан, бирданига эшик ёнида турган болага унинг кўзи тушди. Албатта ўқитувчи боладан нима гаплигини сўради. Шунда болакай оёқлари билан ерни чизиб, мен гуноҳларим учун тавба қилиб, Исо Масиҳни юрагимга қабул қилмоқчиман, деб айтади.

Азиз радио тингловчи, нима деб ўйлайсиз? Ўқитувчи қандай йўл тутди? Ўқитувчи нима деб жавоб беришини билмай иккиланиб қолди. Азизлар, бугунги эшиттиришимиз айнан шундай ҳолатга тушиб қолган ўқитувчилар учун ёки шунга ўхшаш воқеа бўлганида иккиланиб қолмасдан, дарров бола билан суҳбат қилишни билишимиз учун тайёрланди.

Албатта, биринчи навбатта болалар ўқитувчи билан суҳбатлашишни хоҳлашлари керак. Бунинг учун эса ўқитувчи дарсни шунчалик яхши ва сифатли тайёрлаши керакки, ҳали Раббимиз Исога ишонмаган болаларнинг юрагида тавба қилиш хоҳиши пайдо бўлсин.

Агар бола сиз билан суҳбатлашмоқчи бўлса, аввалом бор ундан кеч қолса уйдагилар хавотир олмайдими, деб сўраганимиз яхшироқ. Шундан сўнг бола нима ҳақида суҳбатлашмоқчи эканлигини аниқлаб олинг. Агар бола тавба қилмоқчилигини айтса, нима учун у тавба қилмоқчилиги ҳақида сўранг. Кўпинча болалар бошқалар шундай қилгани учун ҳам сиз билан суҳбатлашмоқчи бўлиши мумкин.

Ҳаммасига аниқлик киритиб олганингиздан кейин нажот ҳақидаги оддийроқ саволарни болага беришингиз мумкин. Албата берилаётган саволларингизга “ҳа” ёки “йўқ” деган жавоб бўлмаслиги керак. Шундай савол берингки, бола кенгроқ жавоб беришга ҳаракат қилсин. Суҳбат давомида бола кўпроқ гапиришига имкон беринг. Шундагина унинг юрагидаги хоҳишини билиб олишингиз мумкин. Ичингизда Худовандга бола ҳақида ибодат қилиб, уни юрагини очишини сўранг. Азизлар, шундай буюк ишда Худованд сизни ҳам марҳаматласин. Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top