3:09

Руҳий ғалаба 59

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан ғойибона бўлсада яна радио орқали учрашиб турганимиздан Худовандга ва Раббимизга шукуроналар айтамиз. Мен Ғолиббек бугун микрофон олдидаман. Ҳар қандай аскар учун жанг пайтида ўзини ҳимоя қилиш жуда муҳим.

Душмандан ҳимояланиш учун турли қалқонлар, балки яхши қурол ҳам керак бўлади. Ҳозирги кунда эса ҳимояланиш учун жуда замонавий жилетлар мавжуд. Рим аскарининг иҳтиёрида иккита қалқон бўлган. Қалқонларнинг бири кичкина, қўл қалқони бўлиб, у кўп ҳолларда қўл жангида ишлатилган.

Иккинчиси эса катта қалқон бўлган. Узун, чўзинчоқ ёки тухумсимон кўринишдаги бу қалқон каноп мато ёки ҳайвон териси қопланган тахталардан икки қават қилиб ишланилган ва ҳар икки тахта ўзаро темир билан маҳкамланган, ушбу қалқонларнинг катталиги тахминан бир метрча катталикда бўлган.

Аскарлар ёнма-ён туриб жанг қилган пайтларида, улар ўз қалқонларини шундай бирлаштиришганки, натижада узун ва мустаҳкам девор ҳосил бўлган. Аскарлар кўп ҳолларда ана шу тарзда жанг қилганлар. Сув шимдирилган бу қалқонлардан душманнинг «оловли ўқлари» — сақичга ботириб, сўнг ёқиладиган ўқлардан ҳимоя қилиш учун фойдаланганлар.

Имон қалқони Худо фарзандини беҳисоб куч-қудрат ва донолик билан таъминлайди. Эфесликларга мактубининг 3 боби 16 ва 21 оятларида шу хақида ўқиб кўришимиз мумкин. Куч-қудрат ва доноликка эга бўлган имонли эса ғам-ҳасратли кунларда ва ҳар турли васвасаларга дуч келганда иблиснинг оловли ўқларига қарши қандай тура олиши ҳақида 1 Коринфликларга мактубининг 10 боби 13 оятида келтириб ўтилган.

«Биродарларимизнинг туҳматчиси» бўлган шайтон имонлиларнинг қалбига шубҳа, қўрқув ва ўз-ўзини айбдор деб билиш каби ҳисларни солиш учун оловли ўқлардан ҳужум қилади. Бироқ имон худди кўринмас қалқон каби бундай ёлғон айбловлардан имонли кишини ҳимоя қилади.

«Мана шу бизнинг имонимиз дунё устидан ғолиб чиқди», деб айтилган 1 Юҳанно мактубининг 5 боби 4 оятида. Имон қалқони — бу Худо Каломи ҳақиқатларини маҳкам тутиш ва Унинг ваъдаларига ишониш демакдир. Бундай ишонч иблиснинг ҳамма «ўқларидан» ҳимоя қилишга қодир.

Ҳаворий Павлус имонлиларни нажот топишга ундамайди, чунки улар аллақачон нажотга эришиб бўлганлар. Аммо улар ёвузликнинг ҳужумларидан ҳимояланишга муҳтож. Имонлилар нажот дубулғасини кийиб, Худонинг фарзанди эканлигидан фойдаланган ҳолда ўзларининг имонини омон сақлашлари мумкин.

Ҳар қандай қийинчиликлар ва васвасалар пайтида бизнинг энг асосий ҳимоя қалқонимиз бу Раббимиз Исо Масиҳдир. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top