2:59

Болаларнинг ўсишига ёрдам 134

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиз учун Худовандга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Ҳурматли ота-оналар, бугунги эшиттиришимиз орқали сизларга айрим маслаҳатларни бериб ўтишни истардик.

Албатта, ҳар бир масиҳий ота-она ўз фарзандларини келажакда ажойиб Худони севувчи инсон бўлиб етишишини истайди. Бу эса ўз-ўзидан амалга ошмайди.

Худованд болаларимизни қандай кўришни истайди? Албатта Худога бўйсунувчи ва Худони севувчи инсондай кўришни истайди.

Сизнинг-ча, агар болангиз шу талабларга жавоб бермаётгандай кўринса, уларни уришиб ёки турли йўллар билан жазолаш орқали художўй инсонга айлантира оласизми? Донолик ва бўйсунувчанлик аста-секин қадамма-қадам амалга ошади. Лекин ота-она Худованднинг таълим тарбияси билан тарбиялаш усулларининг ҳеч бирини қўлдан чиқармасликка ҳаракат қилмоғи керак.

Болангизга Муқаддас Китобдан ниманидир ўргатмоқчи бўлсангиз, авваломбор ўзингизнинг ҳаётингиз шу талабга жавоб бериши лозим. Азизлар, ёдингизда бўлсин, бола ўсиб боргани сари унга бошқача тарбиявий усуллар қўллашимизга тўғри келади.

Етти ёшдаги болага Муқаддас Китобдан ниманидир тушунтириб берганимизда, олдимиздаги ўн икки ёки ундан каттароқ ёшдаги болага булар унчалик қизиқ бўлмаслиги мумкин. Агар қурувчи кишининг қўлида аниқ план бўлмаса, у қандай қилиб уй қуриши мумкин?! Худди шунга ўхшаб, айрим биродарларимиз болаларнинг масиҳийча тарбиясига унчалик эътибор қилмайдилар.

Бу эса келажакда анча қимматга тушуши мумкин. Кўпчилик ота-оналар болаларга Худо ҳақида, Муқаддас Китоб ҳақида жуда кўп билим берган бўлиши мумкин. Лекин боланинг кўча-куйда ўзини қандай тутиши, хуллас, тарбияси ҳақида эсдан чиқарган бўлиши мумкин. Шунинг учун болаларга нимадир ўргатган пайтингизда ўрганганларини ўз ҳаётларида қўллашни ҳам ўргатиш лозим.

Яна айрим ота-оналар болага дунёвий билимни кўпроқ ўргатадилар, Худо ва Муқаддас Китоб эса иккинчи ўринга чиқиб қолади. Бундай болалар, албатта, кейинчалик Худованд билан бўлган алоқаси узилмайди, деб ҳеч ким кафолат беролмайди. Ҳурматли ота-оналар, болага нимани ўргатмайлик, унинг ўзига ва руҳий томонига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.

Доимо баланс бўлишига эътибор қаратинг. Агар болангизни тарбия қилишда қийналаётган бўлсангиз, ибодат қилиб Худованддан донолик сўранг. Ибодатхонадаги тажрибали биродарлардан ёрдам ва маслаҳат сўраб, ёрдам беришини илтимос қилинг. Худованд сизга донолик берсин. Хайр соғ-омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top