3:01

Руҳий ғалаба 65

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукуроналар айтамиз. Мен Ғолиббек яна микрофон қаршисидаман. Танамизнинг бел қисми бизнинг эҳтиросларимиз маркази ҳисобланади.

Ҳақиқат камарини тақиш ёки белни айлантириб боғлаш бу жамики эҳтиросларимизни, бутун борлиғимизни имон ва ҳақиқатга бўйсундириш деганидир. Одам кўп ҳолларда қўрқиш ёки ўзига нисбатан ачиниш ҳисси туфайли ёлғонга ишониб қолади. Имонлилар нима бўлишидан қатъий назар, ҳақиқатга содиқ қолишлари керак.

Юҳанно мактубининг 8 боби 32 оятида шундай ёзилган: “Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар, ҳақиқат эса сизларни озод қилади”. Рим аскари учун камар жуда катта аҳамиятга эга бўлган. У жанг қилаётганда ёки ишлаётганда ҳеч нарса ҳалал бермаслиги учун, кийимларини камар ёрдамида йиғиб юрган.

Ҳаётимизни издан чиқарадиган, Раббимиз Исода яшашга ҳалақит берадиган эҳтиросларимизни ҳақиқат камари билан боғлаб, аҳлоқли ва пок ҳаёт кечиришимиз керак. Бундай ҳаёт имонли кишига Раббимизнинг иродасига кўра яшаш ва ёлғончи шайтонга қарши бемалол курашиш учун имконият беради.

Ҳақиқат — бу Худо Каломи ҳақиқатни билишликдир. Бу хақида Муқаддас каломингизнинг Юҳанно мактуби 16 боби 13 оятида ҳамда Эфесликларга мактубининг 4 боби 21 оятларида ўқиб кўришингиз мумкин. Рим аскарининг белига боғлаган чарм камари унинг қурол-яроғларининг катта қисмини бир жойда ушлаб турган.

Худди шунга ўхшаб, имонлининг ҳам қурол-яроғлари камарга боғлиқ. Улар Муқаддас Калом «ҳақиқат»ларини англаб етишнинг руҳий «камари» билан боғланган. Совут рим аскарининг бўйнидан сонигача қоплаб турадиган чарм ёки, одатдагидек, бронзадан ишланган ҳимоя яроғи бўлган.

Совут кўринишидаги солиҳлик имонлиларнинг Ҳазрати Исодаги солиҳлигини назарда тутмайди. Бу ерда имонли кишининг амалдаги солиҳ феъл-атвори ва ишлари ҳақида гап бораяпти. «Ҳақиқатга» қулоқ солган киши Худога бўйсуниб, итоаткорлик билан ҳаёт кечиради.

Одатда, айнан юрак ёки жонни омон сақлаш учун совут кийишган. Юракни поклик ва солиҳликда тутиш керак, чунки биз қилган гуноҳ душманимиз иблисга ёвуз ниятини амалга оширишда кенг йўл очиб бериши мумкин. Гуноҳларни бирма-бир эътироф этиш ва Нажоткорнинг қони билан ювиш ҳар қандай юракни поклаши ҳақида 1 Юҳанно мактубининг 1 боби 9 оятида ўқиб олиш мумкин. Ҳурматли радио тингловчи биродар, доимо ҳақиқат камари белингизни ва руҳингизни мустаҳкам тутиб турсин, деб сизлар билан хайрлашамиз. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top