3:11

Асалари

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали ғойибона бўлсада учрашганимиздан хурсандмиз. Азизлар, хонадонингизга тинчлик бўлсин, дея бугунги эшиттиришимизни бошлаймиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек.

Азиз радио тингловчи биродарлар, бугун сизлар билан Худо яратган айрим ҳашаротлар тўғрисида суҳбат олиб бормоқчимиз. Худонинг ижоди ҳақиқатан ажойиб бўлган ва озирги кунгача шундай бўлиб қолмоқда. Биз эволюция ғояларининг айрим муаммолари ҳақида аввалги эшиттиришларимизда ҳам сизлар билан суҳбатлар уюштирган эдик.

Ўйлаймизки, бу эшиттиришларимиз орқали кўп инсонлар Худо ва У яратган борлиққа бошқача кўз билан қарашади ва чиндан ҳам Худо яратувчи эканлигига ишонишади, деб умид қиламиз. Биз бу эшиттиришларимиз орқали эволюция томонида бўлган дўстларимиз билан баҳслашиш ниятимиз йўқ, балки эволюция ҳақида ўзимизнинг айрим фикрларимизни айтиб ўтмоқчимиз холос.

Масалан, асаларилар гуллардан олинадиган ширалар орқали озиқланишади. Улар гуллардан ширани сўриб олишади ва минглаб асалариларни озиқлантириш учун ўз уяларига қараб шошиладилар. Битта асалари кўп шира олиб келаолмайди, лекин у бошқа асалариларга озуқа манбаи қаердалиги ҳақида аниқ маълумот бера олади.

Унинг ажойиб усули бор: у асаларилар уяси устида учиб рақсга туша бошлайди. Агар озуқа манбаи асаларилар уясининг ёнгинасида бўлса, унда ари уч сантиметрла доира шаклида рақсга туша бошлайди, шундан кейин ана шу доирада қарама-қарши томонга қараб уча бошлайди.

Агарда озуқа манбаи анчагина узоқда бўлса, ари саккиз рақамини тасвирлайди. Унинг айланиш тезлиги озуқага борадиган масофани кўрсатади. Демак, тез айланиш озуқанинг яқинда эканлигини, секин айланиш эса озуқанинг узоқдалигини кўрсатади.

Бундан ташқари, уларнинг бир-бирига маълумот бериш учун янада кўплаб бошқача усуллари ҳам мавжуддир. Биз сизларга бор йўғи икки усулини айтиб ўтдик холос. Қизиқ, асаларилар шундай мулоқот қилишни ўргангунларича қандай яшашган экан? Ҳатто энг ақлли асалари шундай мулоқот усулини ўйлаб топган бўлса ҳам, унинг бундай ғалати ҳаракати нимани англатишини бошқаларига қандай қилиб тушунтирган экан?

Тўғри жавоб эса шундай: Худо асалариларни яратганда уларга мулоқот қилишнинг шундай усулини берган. Худованд барча жониворларни яратган пайтида улар бир- бири билан мулоқот қилиши учун, бир-бирини хавфдан огоҳлантириши учун, хуллас уларга керак бўлган барча инстинктларни берган. Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top