MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали ғойибона бўлсада учрашганимиздан хурсандмиз. Азизлар, хонадонингизга тинчлик бўлсин, дея бугунги эшиттиришимизни бошлаймиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек.

Ҳурматли радио тингловчилар, Эски Аҳд китобидан Элишай Худонинг танлагани Ерихо ва Байтилга келганида нима содир бўлганлиги ёдингиздами? Эсингизда бўлса, оловли арава келиб Илёсни қуюн ичида осмонга олиб кетгани ёдингиздами?

Шундан кейин Элишай яна Иордан дарёсига қайтиб келди. Худди Илёсга денгизни очиб бергани каби Элишайга ҳам дарёдан ўтиб олиш учун Худованд қандай буйруқ берганини эслай оласизларми? Элишай дарёдан ўтиб олгач, Ерихо шаҳрига келди. Ерихо аҳолиси унга ўз муаммоларини айтиб беришди.

Бир пайтлар Ерихо нопок инсонларга тегишли бўлган. Исроилликлар ваъда қилинган ерга яқинлашишганида, биринчи бўлиб кирган шаҳри шу эди. Худованд уларга шаҳарни бир кунда бир марта айланиб чиқишни буюрган эди.

Олти кун шундай қилишди, еттинчи кунда шаҳарни етти марта айланиб чиққач қаттиқ бақиришди. Улкан шаҳарнинг деворлари қулаб тушди, Худованд бу шаҳарни Ўз халқига берди. Бу воқеа бир неча йиллар олдин содир бўлган.

Ерихо аҳолиси муаммоси қандай эканлигини айтиб беришди: кўриб турибсиз, шаҳримиз қандай ажойиб жойда жойлашган. Лекин бу ерда сув ёмон, шунинг учун ўзимиз ҳам, молларимиз ҳам касалга чалиняпмиз.

Ерихо аҳолиси Худованд Элишай билан биргалигига ишонишарди, шунинг учун у уларнинг муаммосини еча олди. Бу муаммони фақат Худо еча олади. Бу барчамизда бўлган муаммони эслатади десак хато бўлмас.

Худди шу каби Ерихо аҳолиси сув ўзгарилишига қанчалик муҳтож бўлса, биз ҳам ҳаётимизнинг ўзгаришига шунчалик муҳтожмиз. Чунки бунда гуноҳ мавжуд. Нима учун биз ҳар доим ёмон ишлар қиламиз? Нима учун биз ҳамма вақт яхши бўла олмаймиз?

Бизларни ёмон ишлар қилишга мажбур қиладиган нарса билан туғилганимиз учун шундай ҳолатлар бўлиб туради. Бу эса Худога итоат қилмасликдир, итоат қилмаслик эса гуноҳ саналади. Азизлар, агар юрагимизда шундай гуноҳ борлигини сезсак, Отамиздан кечирим сўраб тавба қилайлик.

Инсонларнинг ҳаётидаги гуноҳ муаммосини фақат Худо еча олади. Инсонлар шунинг учун ҳам Худонинг ёрдамига муҳтождир. Элишай Худонинг ёрдами билан Ерихо шаҳрининг аҳолисида бор бўлган барча муаммони ҳал қилди. Худованд бизни ҳам севади ва биздаги бор бўлган муаммоларни ҳам ҳал қила олади. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top