3:02

Руҳий ғалаба 67

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна ҳаво мавжларида сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек. Кимдир имонга келганидан кейин тез руҳан ўсади, яна кимдир эса орадан бир неча йил ўтса ҳам аввалгидай қолаверади.

Бунинг кўпгина сабаблари бўлиши мумкин. Биринчи сабаблардан бири — Муқаддас Китобни ўқиб ўрганмасликдир. Шайтон нафақат инсонларни йўлдан оздиришга, балки уларни руҳан ўсишларига ҳам бор кучи билан қаршилик қилади. Чунки Муқаддас Китобда Худонинг Кимлигини ва Буюклигини кўришимиз мумкин.

Шайтон эса бу нарсаларни билишимизга қаршидир. Ҳозирги кунда Худованд биз билан Ўзининг каломи орқали алоқада бўлади. Лекин кўпчилик биродарларимиз ўзларининг инсонавий фикрлари орқали ҳар хил таълимотларни ўйлаб топишмоқда. Бир биродаримиз шундай деб айтган эди:

“Инсонлар томонидан ўйлаб топилган ҳар қандай инсонавий таълимотлар, шайтонга ўзининг ишини бемалол бажариши учун эшикларни очиқ қолдиришдек гапдир”. Албатта замонавий масиҳий биродарларимиз кўп нарсани билмасдан туриб, турли руҳий жангда иштирок этишга ҳаракат қилишади.

Ахир аскар қўлида ҳеч қандай қуролсиз ёки ҳеч қандай тайёргарликсиз жангга чиқиши мумкинми? Бундай жангнинг оқибати нима билан якун топиши барчамизга маълумдир. Азиз биродарлар, шунга ўхшаш хатолар бизниннг ҳаётимизда бўлмаслиги учун ёки такрорланмаслиги учун нималар қилишимиз керак?

Ўйлайманки, биринчи галда Муқаддас Китобни яхши ўрганиш лозим. Кўпчилик Муқаддас Китобни бир марта ўқиб чиққанидан кейин бутун каломни ёддан биламан, деб ўйлаши мумкин. Шайтон инсонларни ўзига ўзини кучли ишонтиришга ҳам ҳаракат қилади.

Инсон эса ўзига эмас, аксинча бутун борлиқни яратувчиси Худога ишониши керак. Азизлар, бизга қанчалик мълумки, инсон қанчалик уринмасин, ўз кучи билан ҳеч нарсага эриша олмайди. Агар бутун инсоният Худога қулоқ тутса, Уни айтганларини бажаришга ҳаракат қилса, Унинг марҳамати ила кўп мақсадларга эриша оламиз.

Шайтон шуни яхши билгани учун ҳам инсонлардаги Худога нисбатан бўлган ишончни йўқ қилишга ёки Худога нисбатан иккиланишга ундайди. Инсон қачонки ўзининг танавий хоҳишларига қулоқ тутса, васвасага тушиши аниқдир. Шунга ўхшаш кўнгилсизликлар бўлмаслиги учун каломни ҳар куни ўрганишга ҳаракат қилайлик.

Каломдаги айрим оятларни ёддан билсанг-у, лекин уларни ҳаётимизда қўлламасак, ўйлайманки, руҳий ҳаётимизда ўзгариш кам бўлади. Худога қулоқ солиш ва У билан бирга юриш эса руҳий ҳаётимизни янада бойитади. Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top