3:11

Руҳий ғалаба 68

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан мен Ғолиббек эфир орқали учрашиб турганимдан бағоят миннатдорман.

Эфесликларга мактубнинг аввалги бобларида Павлус имонлилар жамоатининг самода тутган ўрни ва ердаги хизмати ҳақида гапириб ўтган эди.

Бу ерда эса у жамоат тўқнаш келиши мумкин бўлган руҳий зиддиятларни очиб беради. “Раббимизнинг куч-қудрати таъсирида қувватли бўлинглар” деган жумла биз имонлиларни Худо билан иттифоқ бўлиб, ўз қувватимизни тинмай оширишимиз кераклигини билдиради.

Худога ишониш-бу дегани доимо у сизни химоя қилади деганидир. Худованд Ўз фарзандлари турли Рухий жангларда ғолиб келиши учун, илтижо қилувчиларни етарли куч ва қувват билан таминлай олади. Рухий кучга эга бўлишимиз учун эса доимо Худо айтганларини бажаришимиз зарур. Инсон ўзининг кучи билан нимагадир эришиши мушкул. Инсон шайтонга қарши тура олиши учун, Худо билан бирга бўлиши лозим.

“Тура олиш учун” деган жумла иблисга қарши курашда чекинмасдан ва йиқилмасдан, матонат билан ўз ўрнимизда мустаҳкам туришимиз кераклигини билдиради. “Иблиснинг ҳийлаларига қарши” деган сўзларни ўқисак, иблиснинг найранглари жозибали ва алдамчи бўлиб, бизни ўз домига тортиши мумкинлигини англаб етамиз.

Иблис — шахсий душман, бизга қарши бўлган ёв, туҳмат қилиб айбловчи ва энг кучли рақибимиздир. Бизни алдаш учун у маккор ва найрангли усуллардан фойдаланади. 2 Коринфликларга мактубининг 11 боби 14 оятида “шайтон нурли фариштанинг қиёфасини олади” деб айтади.

2 Коринфликларга мактубининг 11 боби 15 оятида “шайтоннинг хизматкорлари аҳли салоҳ қиёфасини оладилар” деб айтади. Шайтон Ҳазрати Исонинг ўрнини эгаллашга ҳаракат қилади. Унинг бузуқ нияти эса, Раббимиз марҳамати ва ҳақиқатини бузиб кўрсатишдан иборатдир.

Биз инсонлараро ёки моддий урушда эмас, балки руҳий урушда иштирок этаяпмиз. “Кураш” деганда икки рақиб ўртасидаги бири иккинчисини ерга йиқитиб, босиб ушламагунга қадар давом этадиган мусобақа назарда тутилади. “Қарши” сўзи шахсий душман ҳақидаги фикрни билдиради.

Биз қўл билан жанг қилинадиган очиқ жангда охиригача курашамиз. Бу кураш — шахсий душман билан бир умр олишиб ўтиш деганидир. “Ёвуз руҳий кучлар” — бу самовий оламда яшаётган кўринмас ёвуз кучларнинг қўшинидир. Бу кураш Ҳазрати Исода абадий ҳаётга эга бўлганлар ўтирадиган самовий оламда юз бераяпти, деб айтади Эфесликларга мактубининг 2 боби 5 ва 6 оятлари.

Бу эса топшириқнинг шошилинч эканлигини билдиради. Азизлар, вақтни қўлдан бой бермаслик зарур. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top