2:55

Руҳий ғалаба 69

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда руҳий жангга бағишланган мавзуларимиздан бири. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Ҳурматли биродарлар, ҳаворий Павлус Эфесдаги имонлилар жамоатига Эфесликларга мактубининг 6 боби 11 оятида “Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланингиз”, деб айтади.

Бундан ташқари, Павлус ўзининг бошқа мактубларида ҳам Рим аскарининг қурол-аслаҳалари ва қуролланиш усулини мисол қилиб келтиради. У, мисол учун, римлик имонлиларга “нур аслаҳаларини кийиб олишни” буюради.

Салоникаликларга мактубида эса “имон ва муҳаббат қалқонини олиб, нажотга умидворлик дубулғасини кияйлик”, деб ёзади. Коринфликларга ёзган иккинчи мактубида айтишича, Худо хизматкорларининг “ўнг ва сўл қўлида солиҳлик қуроллари” бор.

Бу ҳақида 2 Коринфликларга мактубининг 6 боби 7 оятида ёзилган. Павлус “бизнинг жангдаги қурол-аслаҳамиз башарий эмаслигини” яъни ўткинчи эмаслигини таъкидлаб ўтади.

Раббимиз Исонинг ҳаворийси Павлус, “иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олиш учун” бизни барча қурол-аслаҳалар билан қуролланишга ундаганлигини Эфесликларга мактубининг 6 боби 11 оятидан ўқиб кўришимиз мумкин. Иблиснинг васваса ва ҳужумларини енгга олиш учун, имонли бу қуролларнинг ҳар бирини “ўзига тақиб олиши керак”.

Биз ҳар бир қуролнинг ўзига хос муҳим жиҳатларини англаб етишимиз керак бўлади. Шубҳасиз, Худо берадиган қурол-яроғнинг ҳар бири алоҳида аҳамиятга эга бўлганлиги учун ҳам, биз уларнинг барчаси билан “қуролланишимиз” керак. Ҳеч бир нарса эътибордан четда қолмаслиги керак.

Худо жанг қилишимиз учун бизга берган қурол-аслаҳа ва қалқонларларнинг нима эканлигини англаб етиш учун, улар ҳақида батафсил муҳокама қилсак.

Эфесликларга Мактубнинг аввалги бобларида Павлус имонлилар жамоатининг самода тутган ўрни ва ердаги хизмати ҳақида гапириб ўтган эди.

Бу ерда эса у жамоат тўқнаш келиши мумкин бўлган руҳий зиддиятларни очиб беради. “Раббимизнинг куч-қудрати таъсирида қувватли бўлинглар” деган жумла биз имонлиларни Худо билан иттифоқ бўлиб, ўз қувватимизни тинмай оширишимиз кераклигини билдиради. Худо — илоҳий куч манбаидир. Руҳий курашларда руҳий кучлар талаб қилинади, шунинг учун биз Худода қувватли бўлишимиз керак.

Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланишни буюрар экан, Павлус Раббимизнинг Ўзи бизни қурол билан тўла таъминлаганлигини ва энди бу аслаҳаларни тақиб олишимизни кутаётганлигини таъкидлайди. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top