Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан мен Ғолиббек эфир орқали учрашиб турганимдан бағоят миннатдорман. Ўйлаймизки, биз тайёрлаётган эшиттиришларимиз сиз, азиз радио тингловчилар учун манзур бўляпти.
Азиз биродарим, биз ушбу гуноҳкор дунёда яшар эканмиз, шайтон доимо бизни гуноҳ қилишга ундайди. Кимдир билиб, яна кимдир эса бехосдан билмай гуноҳ қилиб қўйиши мумкин. Шундай пайтларда нима қилишимиз мумкин? Аввалом бор асло руҳингизни чўкишига йўл қўйманг.
Аниқ бир гуноҳингизга иқрор бўлиб, тавба қилганингиздан сўнг, шундай деб дуо қилинг: “Раббим, мен ҳозир бу гуноҳларимни Сенинг олдингда эътироф этиб, улар учун тавба қиламан ва Раббим Исонинг қони билан поклашингни Сендан сўрайман. Мен ўз ихтиёрим билан қилган гуноҳ туфайли ёвуз кучлар эгаллаб олган ҳар бир ерни яксон қилиб ташлайман. Мен Раббим ва Нажоткорим бўлган Раббим Исонинг ажойиб исми билан дуо қиламан. Омин”.
Бу озодлик йўлидаги сўнгги қадам. Бу қадамда сиз ота-боболарингиздан ўтиб келаётган гуноҳлар ва бирор нопок киши ёки бир гуруҳ одамлар туфайли ўзингизга келган лаънатлардан воз кечишингиз керак. Айрим гуноҳлар ва ярамас одатлар авлоддан-авлодга ўтиб келади.
Азиз дўстим, агар шундай одатлар сизда ҳам борлигини сезсангиз, аждодларингиз гуноҳидан фориғ бўлиб, Худодаги руҳий меросингизни эътироф этишингиз зарур. Сиз аждодларингиз гуноҳи учун айбдор эмассиз, аммо гуноҳ туфайли сиз шайтоннинг ҳужумларига дош беролмайдиган даражада ҳимоясиз ва заиф бўлиб қоласиз.
Албатта ҳар бир инсоннинг, шу жумладан масиҳийларнинг ҳам ўзига яраша кучли ва заиф томонлари бор. Биз туғилиб ўсган “руҳий муҳит” бизга ўз таъсирини ўтказган, керак бўлса ҳозир ҳам ўтқазмоқчи бўлади. Бу нарса бизни маълум бир гуноҳ билан курашишга олиб келади.
Ўз оилангизга хос бўлган гуноҳни аниқ кўрсатиб беришини сўраб, Худога дуо қилинг. Биз ўтмишнинг бундай гуноҳли таъсиридан озод бўлишни ва Худонинг янгитдан туғилган фарзандлари сифатида юришни истаймиз. Худо оилангизга хос бўлган гуноҳларни сизга кўрсатган заҳоти, дарҳол дуо қилиб, бу гуноҳдан узил-кесил воз кечинг.
Ёдингизда бўлсин, ўтмишнинг бу каби ҳалокатли таъсирига қарши тура олиш учун сиз Раббимиз Исода етарлича ҳокимият ва ҳимоя билан таъминлангансиз. Инсон етти қадам ташлаб, Ҳазрати Исода озодликка эришгандан кейин ҳам, унинг жону-танaни яна эгаллаб олиш пайида юрган ёвуз кучларнинг таъсири ва ҳужумларига қайта-қайта йўлиқиши мумкин. Шундай ҳолатга тушиб қолмасликка ҳаракат қилинг. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.