Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз тингловчилар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлсада учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукроналар айтамиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман.
Масихийликда учраб турадиган хар қандай муаммолар ва қийинчиликлар устидан ғалаба қилишнинг ягона йўли, бу Раббимиз Исо Масихга ишониш ва Муқаддас рухга тўлишдир. Раббимиз Исо Масих Юханно китобининг 15 боби 5 оятида шундай деб айтган:
“ Мен ток, сизлар новдасизлар. Ким Мен билан алоқада бўлиб, Мен у билан алоқада бўлсам, у кўп хосил беради. Менсиз хеч нарса қилолмайсизлар”. Шундай қилиб Раббимиз Исо Масих ўзининг азобли ўлими орқали ва уч кундан сўнг қайта тирилиши билан энг оғир гунохкорни хам кечира олади.
Азиз дўстим агар сиз ушбу кунда хали хам гунохнинг қуллиги остида бўлсангиз Раббимизнинг олдига келинг. У сизларнинг барча гунохларингизни кечира олади. Муқаддас каломнинг Ибронийларга мактубининг 7 боби 25 оятида атилганидек.”Шунинг учун Исо Ўзи орқали Худога яқинлашувчиларга нажот беришга бутунлай қодир, у хар доим бархаёт бўлиб, уларга шафоат қилади”.
Азизлар, Ундан сизга нажот беришини ва хаётингизни бутунлай ўзгартиришини сўранг. Худо хаётимизнинг энг оғир дамларида хам хар қандай инсонни қутқаришга ва сақлашга қодир. Хаётда катта қийинчиликларга дуч келган масихийларнинг ва турли хил муаммолар сабаб бўлиб ўз ватвнидан қўвғин бўлган биродарларимизнинг хаётига назар ташлайдиган бўлсангиз Худованд уларни хеч қачон ташлаб қўймаганини хатто ёлғизлатиб қўйганини кўрмаймиз.
Сабаби Худованд Ўзининг хар бир фарзанди хақида доимо қайғуради. Эски Ахд китобига бир назар ташлайдиган бўлсак, Худованд Мусони хам фараоннинг саройида умуман бегона инсонлар орасида хам ёлғиз қолдирмади. Бундан ташқари Дониёр пайғамбар ва унинг дўстларини хам ташлаб қўймади.
Умуман бундай мисолларни Муқаддас китобдан кўплаб келтиришимиз мумкин. Нахотки буюк Худованд хозир ўзгарган бўлса. Йўқ асло У хозир хам Ўз ваъдасини бажарувчи бубк Худодир. Шунинг учун хам ўз хаётингизни Унга бемалол ишониб топширишингиз мумкин.Худованд хар биримизга, хар қандай қаршиликларга қарши тура олишимиз учун куч бера олади. Азиз радио тингловчи биродар Худованд Ўзининг маслахатини доимо Муқаддас калом орқали бизларга кўрсатади.
Шунинг учун доимо Калом ўқиб Худованднинг ажойиб маслахат ва насихатларига қулоқ тутишга ўрганайлик. Хурматли биродар, агар сизларда ибодат мухтожликлари бўлса хеч иккиланмай бизларга ёзиб юборинг, албатта кўпчилик бўлиб сиз учун ибодат қиламиз. Бизнинг электрон манзилимиз: dilkash@najot.com мактубларингизни кутиб қоламиз. Хайр саломат бўлинг.