3:09

Болаларнинг ўсишига ёрдам 141

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарлар. Сизлар билан яна радио орқали дийдор учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукуроналар айтамиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Азиз биродарлар, бугунги мавзуимиз ўсмирларнинг Худога дўст ёки душманлиги ҳақида ўйлаб кўришга ундашдир.

Ҳозирги жамиятнинг асосий муаммоларини кўриш учун бугунги газеталардан биронтасини олинг. Азизлар, келинг ушбу газеталардан биронтасини кўрамиз. Ушбу муаммоларнинг барчаси тўғридан-тўғри гуноҳнинг оқибатидир. Замонавий файласуфлар ва ақл-идрокли одамлар жамиятда бўлаётган воқеалар ҳақида ўз фикрларига эгадирлар.

Шулардан баъзилари яшаш шароити бунга сабабчи, деб айтишади. Улар, агар инсонлар ҳеч бир кам-кўстсиз яшашса, яхши уйлари бўлса, бўш вақтларини мазмунли ўтқазсалар, маоши кўп бўлса, меҳнат шароити уларни қониқтирса, ҳаммаси бошқача бўлган бўлар эди, деб айтишади.

Азизлар, тажриба сифатида одамларни одатдаги шароитдан кам-кўстсиз шароитга ўтқазиб ва уларнинг қанчалик ўзгаришларини кўриш жуда қизиқ бўлар эди. Бундай тажриба Одам Ато ва Момо Ҳавода ўтқазилган эди. Агар эсингизда бўлса, улар умуман бутунлай кам-кўстсиз шароитда яшашган эди. Лекин бу дунёда нима нотўғри?

Худонинг душмани — шайтон, аралашиб, уларнинг ажойиб ҳаётини бузишга ва барбод қилишга ҳаракат қилди. Азизлар, яхшиси бу ҳақида Ибтидо китобининг 3 боби 1 ва 6 оятларидан ўқиб кўринг. Ниҳоят, шундай бўлдики, гуноҳ дунёга кириб келди. Одам Ато энг зўр шароитда, истаган нарсаси муҳайё бўла туриб гуноҳ қилди.

Дунёга гуноҳ кириб келган вақт, гуноҳга бўйин эгиш деб айтилади. Буни инсон Худо олдида ўз ҳурматини йўқотиб, гуноҳ қилгани учун айтишган. Гуноҳга бўйин эгиш қачонлардир ер юзида туғилган инсонга чуқур ва давом этувчи оқибатларни келтириб чиқаради. Гуноҳга бўйин эгишдан олдин Одам Ато билан Момо Ҳаво Худонинг дўстлари бўлган.

Худо боққа келиб, улар билан мулоқотда бўлар эди. Гуноҳ қилганларидан кейин ўзларини Худога қарши қилиб қўйишди. Раббимиз Исо Масиҳ ер юзига келганида, кўплаб одамлар Ундан нафратланар эди. Чунки Раббимиз уларга ёқмайдиган ҳақиқатни гапирар эди. Агар ҳаворийлар китобини диққат билан ўқиб кўрсангиз, инсонлар ўзларининг гуноҳкорлигини эшитишни истамаслиги ва бу хабарни ёқтирмаганликлари учун Худони рад этганликларини кўришимиз мумкин.

Шундай қилиб, орадан минглаб асрлар ўтган бўлса ҳам, ҳамма нарса ўз ҳолича қолди, бугун ҳам вазият ўзгаргани йўқ. Одамлар Худо томонга ўтишни истамайдилар. Ундан юз ўгириб, гуноҳ қилиш эса оддий ҳолдек. Азиз биродар, сен ким томондасан? Агар Худо ҳақида янада кўпроқ билишни истасангиз, интернетдаги бизнинг сайтимизга марҳамат қилинг, бизнинг манзил www.najot.com хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top