Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугунги эшиттиришимиз давомида мен Ғолиббек сиз азизлар билан бирга бўламан. Азиз биродарлар, биз Мусо пайғамбар ҳақида кўп эшитганмиз.
Унинг ажойиб мўъжизаларини ҳар биримиз яхши билсак керак. Энди шундай вақт келган эдики, Мусо ўз ўрнини кимгадир бўшатиб бериши лозим эди. Албатта Мусонинг ўрнини эгаллаш ва Худованднинг халқига йўлбошчилик қилиш бошқа бир инсонга анча мушкул бўлиши мумкин эди.
Худованд Мусонинг ўрнига кимни танлади? Мусо пайғамбар айнан шу масалани Худованд ечиб бериши учун донолик билан иш тутди. У Худовандга “Худо шу жамоа учун бир доно инсон қўйиши учун” ибодат қилди. Албатта Худованд Мусога жавоб берди: “Ясу ўғли Набини ўзинга ол ва уни бутун халққа йўлбошчи қилиб қўй.
Уни руҳоний Елеазарнинг ва халқнинг олдида тасдиқла. Бутун халққа Наби Ясу уларнинг янги йўлбошчиси эканлигини эълон қил,” — деб айтди. Азизлар, сизнинг фикрингиз қандай, икки миллион кишини ўз ортидан эргаштириш осонми? Наби Ясу бу ишни қила олармикан? Албатта одамлар чўлда бўлганлари учун хали ҳам овқатга ва сувга муҳтож эдилар.
Наби Ясу қароргоҳ қуриш учун яхши жой танлаши керак эди. Бундан ташқари, Худованд уларга ваъда қилган ернинг атрофини душманлардан ҳимоя қилиш учун доимо аскарлар тайёр туришлари лозим эди. Шунча хизматни амалга ошириш учун суппермен ҳам чарчаб қолса керак. Наби Ясу эса асло чарчамас эди. Бунинг ягона сабаби бор эди.
У доимо Худога қулоқ солар ва айнан Худованд айтганидек йўл тутар эди. Ҳурматли радио тингловчи, биз ҳам ҳаётимиз даврида ва қилаётган ҳар бир хизматимизда Худовандга йўл беришни ва Унинг хоҳиш истагини билишни ўргансак янада хизматимиз Худованд учун гуллаб яшнашига умид қилсак бўлади.
Худованд Наби Ясуни айнан Ўз хизмати учун ажратиб олган эди. Худо Мусо пайғамбарга қандай ёрдам берган бўлса, Наби Ясуга ҳам худди шундай ёрдам кўрсатди. Худованд ҳозир менга ҳам ва сиз, азиз биродарларга, ҳам ўзининг ёрдамини бермоқчи. Унга қулоқ солишга ва Худо хоҳлаганидек хизмат қилишга одатлансак, янада мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Худованд ҳеч қачон Ўзи ёрдам бермасдан туриб, кимдандир бирор иш қилишини талаб этмайди. Худованд биз хизматчилардан яна хоҳлайдигани, биз Унга хос ҳаёт кечиришимизни истайди. Ҳурматли биродарлар, интернет орқали бизнинг сайтимизга кириб бемалол ўзингиз учун керакли маълумотларга эга бўлишингиз мумкин. Бизнинг интернетдаги манзилимиз: www.najot.com Худованд ҳар биримизга Наби Ясу каби доноликни ато этсин. Хайр саломат бўлинг.