Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Микрофон қаршисида дойимгидек мен Зафарбек. Азизлар, сизга маълумки дастурларимиз асосан ибодат қилишга қаратилган ва ибодат қилишдан ташқари биз сиз билан бирга Муқаддас Каломдан оятларни хам кўриб чиқамиз. Бугун биз азиз хаворий Павлуснинг Эфесликларга йўллаган мактубида бир бор тўхталиб ўтамиз. Мен Раббимиз Исога бўлган эътиқодингиз ва бутун Худо азизларига бўлган муҳаббатингиз ҳақида эшитганимдан буён, доим сизларни ибодатларимда эслайман, тинмай Худога шукроналар айтаман. Раббимиз Исо Масиҳнинг Худоси, улуғвор Падар, Ўзини таниб-билишингиз учун сизга ҳикмату ваҳий руҳини ато этсин. Унинг Ўзи сизларнинг кўнгил кўзларингизни ёруғ қилсин, токи У сизларни нақадар улуғ бир умидга чорлаганини билиб олинглар, Ўз азизларини қанчалик бой ва улуғвор бир меросга сазовор қилганини қадрланглар. Биз, имонлиларга таъсир ўтказаётган Худонинг ҳадсиз-поёнсиз куч-қудрати буюклигини ҳам билиб олинглар. Худо Ўзининг чексиз салтанатини жорий қилиб, ана шу куч-қудратини амалда кўрсатди: Масиҳни тирилтириб, Уни самовий оламда Ўзининг ўнг томонига ўтқазди. Масиҳни ҳар қандай раҳнамолик ва ҳукмронлик, куч ва салтанатдан, у дунёю бу дунёда айтиладиган ҳар қандай номдан юқори қўйди. Бутун борлиқни Унинг оёқлари остига тобе қилди. Уни бутун борлиқдан юқори қўйиб, имонлилар жамоатига бош қилиб қўйди. Имонлилар жамоати эса Масиҳнинг бадани бўлгани учун, У каби тўкис-тугалликка эга. Чунки Масиҳ бутун коинотни тўкис-тугал тўлдириб туради. Сизлар бир вақтлар гуноҳ ва жиноятларингиз туфайли руҳан ўлган эдингизлар. Сизлар бу дунёнинг таомилига кўра, фазода ҳукмронлик қилаётган ҳоким – шайтоннинг ихтиёрига қараб яшар эдингизлар. Шайтон руҳи ҳозир ҳам осий бандаларда амал қилмоқда. Бир вақтлар биз ҳаммамиз ҳам ўша одамлар қатори яшаганмиз. Табиатимиздаги ёмон эҳтиросларга жисман ва фикран мубтало бўлиб, худди бошқа одамлардай табиатан Худо ғазабига йўлиққан эдик. Аммо марҳаматга бой Худо Ўзининг улкан муҳаббатини бизга кўрсатди: биз жиноятларимиз туфайли руҳан ўлган эканмиз, У Масиҳ орқали бизга ҳаёт бағишлади. Сизлар Худонинг инояти билан қутулгансизлар. Исо Масиҳга ишониб, У билан бирлашганимиздан сўнг, Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди ва самовий оламда ўтқизиб қўйди. Худо Ўз меҳр-иноятининг беҳад бойлигини келгуси асрларгача аниқ намоён қилмоқ учун бизга Исо Масиҳ орқали шунчалик катта илтифот қилди. Ҳа, сизлар Худодан иноят топиб, имонингиз туфайли қутулгансизлар. Азизлар, келинг биз хам қўлимизни очиб азиз Парвардигоримизга ибодат қиламиз. Осмондаги Отажон, Сендан қилган гунохларимиз учун кечирим сўрайман. Мен жуда гунохкор инсонман, қанча савоб ишлар қилмай, қанча қурбонлик қилмай, қанча садақа қилмай буларнинг хеч бири мени Сенга яқинлаштирмайди. Фақат Сенинг гунохкор инсонларга қилган қурбонлигинг орқали, фақат муқаддас қонини тўккан хазрати Исо Масих бизни Сенга яқинлаштира олади. Худойим, биз фақат Сенинг иноятинг орқали яшаймиз, фақат Сенинг мухаббатинг орқали тирикмиз. Бегунох хазрати Исо Масихни қароқчилар қаторига солиб Уни хочга михладик. Фақат Исо Масих тўккан қони орқали биз Сенга ибодат қилишга қодирмиз. Худойим, Сен буюк Худосан. Сендан бошқа Худо йўқдир. Барча хамду-санолар Сенгадир азиз Отажон. Омин. Азизлар, бугун биз иноят учун ибодат қилдик. Лекин бодрию, шу ва бошқа мавзулар ҳақида гаплашиш истагида бўлсангиз унда www.najot.com сайтимизга мархамат қилинг. Хайир, саломат бўлинг.