3:36

Ахли нур бўлиб яшаш

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Менинг исмим Зафарбек. Азизлар, сизга маълумки, қуйидаги дастурларимиз, азиз Парвардигоримизга ибодат қилиш учун бағишлангандир. Ибодат қилишдан ташқари биз албатта Муқаддас Каломдан баъзи бир оятларни кўриб чиқамиз. Азизлар, бугун биз азиз хаворий Павлуснинг Эфесликларга йўллаган мактубидаги оятларни ўқиб чиқамиз. Севикли болалар каби Худога эргашинглар. Масиҳ сизларни жуда севгани учун, сизлар учун Ўзини фидо қилди ва шу йўсин Худога маъқул келадиган, хуш ҳидли қурбонлик келтирди. Сизлар ҳам худди шундай муҳаббат билан яшанглар. Сизнинг орангизда ҳеч қандай зиногарлик, ифлослик ёки тамагирлик ҳатто тилга олинмасин. Булар муқаддас кишиларга муносиб эмас. Шунингдек, беадаб ва ахлоқсиз гап ёки майнабозчилик ҳам бўлмасин. Булар сизга муносиб эмас. Яхшиси, Худога шукур қилинглар. Шуни билиб қўйинглар: ҳеч бир фоҳиш, ифлос ёки тамагир киши Масиҳнинг ва Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайди. Ҳеч ким сизларни қуруқ гаплар билан алдамасин. Ана шу нарсалар учун осий бандаларнинг бошига Худонинг ғазаби келади. Шу сабабдан сиз уларга шерик бўлиб қолманглар.

Сиз бир вақтлар зулмат эдингизлар, энди эса Раббимизга тегиб, нур бўлдингизлар. Аҳли нур бўлиб яшанглар. Нур ҳар хил эзгулик, одиллик ва ҳақиқат меваларидан иборат. Раббингизга нима мақбул бўлишини ўрганиб олинглар. Зулматнинг бесамара ишларида иштирок этманглар, аксинча, уларни фош этинглар. Зулматда махфий қилинадиган ўша ишлар ҳақида гапириш ҳам уятдир. Зотан ҳамма нарса нур орқали фош бўлиб, очиқ-ошкор кўринади. Ёруғликка чиққан ҳамма нарса аён бўлади. Қўшиқда айтилганидай:

«Эй ухлаган, тур!

Ўликлар ичидан тирил!

Масиҳ сенга нур сочар».

Шундай қилиб, қандай яшаётганингизга ўзингиз диққат қилиб қаранглар. Нодонлар каби эмас, доно кишилар каби кун кечиринглар. Фурсатни ғанимат билинглар, чунки биз яшаётган кунлар – ёмон кунлар. Шунинг учун беақл бўлманглар, балки Раббингизнинг иродаси қандай эканини англаб олинглар. Шароб ичиб маст бўлманглар, чунки бу бузуқликка олиб боради. Аксинча, Муқаддас Руҳга тўлиб-тошинглар. Шу мақсадда Забур хониши, руҳий мадҳиялар ва қўшиқлар билан бир-бирингизга насиҳат қилинглар, чин юракдан Раббингизни куйлаб, ҳамду санолар ўқинглар.  Ҳар доим, ҳар бир нарса учун Раббимиз Исо Масиҳ номи билан Отамиз Худога шукур қилинглар. Масиҳни ҳурматлаб, бир-бирингизга бўйсунинглар.

Азиз радио тингловчилар, келинг қўлларимизни очиб Раббимизга ибодат қилсак. Худойим, Сен бизга ахли нур бўлиб яшанглар демоқдасан. Лекин, биз янги хаётга эндигина қадам босдик. Ахли нур бўлиб яшашни бизга ўргат. Чунки энди гунох қилишга ўрин йўқдир. Гунох энди бизга қаршидир. Гунох деб хазрати Исо муқаддас қонини тўкиб бизни гунох жаридан чиқариб олди. Худойим, бизни ўзгартир, хаётимиз янгидан оқсин. Бизни янги оқ матога ўрадинг, лекин ахмоқлигимиз туфайли биз ушбу оқ кийимимизга доғ солишдан Ўзинг асрагин. Худойим, бизни кечир, фақат Сен бизни барча қилган гунохларимизни кечира оласан. Фақат, Сен орқали биз муқаддас бўла оламиз. Худойим, бизга ибодат қилиш имконини берганинг учун Сенга ташаккур билдираман. Омин. Азизлар, мана, бизга ажратилган вақт хам ўз нихоясига етди. Сиз билан хайирлашар эканман, сизга яна бир бор www.najot.com сайтимизни эслатиб ўтмоқчиман. Хайир, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top