3:37

Масиҳ билан янги ҳаётда яшаш

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Микрофон қаршисида дойимгидек мен Зафарбек. Азизлар, бугун хам биз қўлларимизни ибодат учун очишдан олдин Муқаддас Каломга назар ташлаб У ердан баъзи оятларни кўриб чиқамиз. Бугун биз азиз хаворий Павлуснинг Колосликларга йўллаган мактубида тўхталиб ўтамиз. Қани бошладик. Сизлар Масиҳ билан бирга тирилган экансиз, юқоридаги, Масиҳ бўлган жойдаги нарсаларни изланглар; У самода Худонинг ўнг томонида ўтирибди. Фикрингиз ер юзидаги эмас, самодаги нарсалар билан банд бўлсин. Чунки сизлар ўлгансизлар, янги ҳаётингиз эса Масиҳ билан Худо ҳузурида пинҳондир. Ҳаётингизнинг ўзи – Масиҳдир. У оламга қайтиб зоҳир бўлгач, сизлар У билан бирга улуғвор тусда зоҳир бўласизлар.

Шундай қилиб, ерга хос нафсингизни тийиб, фаҳшбозлик, нопоклик, ёмон ҳирсу ҳаваслар ҳамда бутпарастлик билан тенг бўлган тамагирликни ўлдиринглар. Булар сабабли Худонинг ғазаби итоатсиз бандаларнинг бошига тушади! Сизлар ҳам бир вақтлар бу кишилар билан ётиб-туриб, айни шундай ишлар қилар эдингизлар. Аммо энди ғазаб, жаҳл, гиналарнинг ҳаммасини бир четга йиғиштириб қўйинглар. Оғзингиздан ҳеч қандай жеркиш ёки ножўя сўз чиқмасин. Бир-бирингизга ёлғон гапирманглар. Чунки сизлар эски инсонни ёмон одатлари билан бирга ўзингиздан соқит қилдингизлар. Бунинг ўрнига Худони таниб-билиш сари янгиланаётган, Яратувчининг суратига ўхшаб бораётган янги инсонни қабул қилдингизлар. Шу нуқтаи назардан энди на юноний бор, на яҳудий; на суннатли бор, на суннатсиз; на жоҳил бор, на маданиятсиз; на қул бор, на озод. Зеро Масиҳ ҳамма нарсадир ва ҳамма нарсададир. Худо сизларни азизларим деб танлаган, сизлар муқаддассиз. Шунга кўра раҳм-шафқат, кўнгилчанлик, камтарлик, мулойимлик ва сабр-тоқатни зеб-зийнат қилиб тақинглар. Бир-бирингизга нисбатан чидамли ва кечиримли бўлинглар. Агар бир киши иккинчисидан хафа бўлса, Масиҳ сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар. Яна буларнинг устига камолот чўққиси бўлган муҳаббат тожини кийинглар.

Масиҳ ато қилган тинчлик дилингизда ҳоким бўлсин. Сизлар бир баданнинг аъзолари каби тинч-тотув бўлишга даъват этилгансизлар. Шунингдек, миннатдор бўлинглар. Масиҳнинг каломи сизда чуқур ўрнашиб, яшнайверсин. Бутун донолик билан бир-бирингизга таълим беринг, насиҳат қилинг. Забур хониши, илҳомли қўшиқлар ва мадҳиялар билан, чин кўнгилдан, миннатдорчилик билан Худони тараннум этинглар. Нима айтсангиз ёки нима қилсангизлар, ҳаммасини Раббимиз Исо номидан қилиб, У орқали Отамиз Худога шукрона айтинглар.

Азизлар, нақадар ажойиб оятлар, шундай эмасми. Ха тўғри, биз янги хаётда фақат хазрати Исо Масих билан бирга яшаймиз. Чунки янги хаётимизнинг маъноси албатта хазрати Исо Масихдир. Дўстлар, келинг совға сифатида олган нажотимиз учун Худойимизга шукуронлар айтамиз. Худойим, Сен муқаддас Худосан. Бизга нажот берган Худо Сенсан. Сен бизга нажот топишимиз учун бегунох хазрати Исо Масихни қурбон қилдинг. Худойим, бунга фақат Сени бизга бўлган мухаббатинг сабабчидир. Сен бизни шу даражада севдингки, хатто Ўз Зотинг ва Ўғлинг Исо Масихни ерга юбординг. Худойим, бу қилган ишинг учун Сендан миннатдормиз. Фақат, Сен бизни муқаддас севгинг билан севасан. Худойим, Сенинг исминг улуғлансин, барча халқлар Сенда тасалли топсин. Омин. Азизлар, бизга ажратилган вақт хам ўз нихоясига етди. Сиз билан хайирлашар эканман, сизга яна бир бор www.najot.com сайтимизни эслатиб ўтмоқчиман. Хайир, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top