3:47

Сабр-тоқатлик ва таъсирли ибодат

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, Худо билан муносабатларингиз қандай? Мен муносабат деб Худо билан ҳақиқий муносабатларни назарда тутяпман. Бордию сиз Муқаддас каломда муносабатлар ҳақида нималар дейилишини ва ибодат қилиши ҳақида маълумотга эга бўлишни истасангиз унда биз билан қолинг. Бугун биз азиз хаворий Ёқубнинг мактубидан баъзи бир оятларни кўриб чиқамиз. Қани бошладик. Эй биродарларим, Раббимиз Исо қайта келгунига қадар сабр-тоқат қилинглар. Деҳқон ҳам гоҳ кузги, гоҳ баҳорги ёмғирлар ёққунга қадар сабр-тоқат билан кутиб, ер ундирган қимматбаҳо ҳосилни йиғиб-теради. Худди шу сингари, сизлар ҳам сабр-тоқатли бўлинглар, дилингиз қувватга тўлсин. Чунки Раббимизнинг келиши яқинлашиб қолди. Эй биродарларим, айбдор бўлмаслик учун бир-бирингизнинг устингиздан шикоят қилманглар. Мана, ҳукм қилувчи Раббимиз эшик олдида турибди.

Эй биродарларим, Худованд номидан гапирган пайғамбарларнинг азоб-уқубатга қандай чидаганликларидан ўрнак олинглар. Сабр қилганлари учун уларни бахтиёр ҳисоблаймиз. Аюбнинг сабр-тоқати ҳақида эшитгансизлар, умрининг охирги кунларида Худованд у учун нималар қилганини биласизлар. Худованд кўп шафқатли ва марҳаматлидир. Эй биродарларим, энг аввало на ер ҳақи, на ос-мон ҳақи ва на бошқа нарса ҳақи қасам ичманглар. Айбдор бўлмаслигингиз учун, «ҳа» деган жойда «ҳа» денг, «йўқ» деган жойда «йўқ» денг.  Агар орангизда бирор киши азоб-уқубат чекаётган бўлса, ибодат қилсин. Агар биров кўтаринки руҳда бўлса, ҳамду санолар ўқисин. Агар сизлардан бирор киши бемор бўлса, имонлилар жамоатининг оқсоқолларини чақирсин. Улар Раббимиз Исо номи билан дуо қилиб, беморнинг бошига ёғ суркасинлар. Имон билан қилинган дуо беморни соғайтиради, Раббимиз Ўзи уни тузатади. Агар бемор гуноҳ қилган бўлса, Раббимиз уни кечиради. Шундай қилиб, шифо топишингиз учун, бир-бирингиз олдида қилган гуноҳларингизга иқрор бўлинглар ва бир-бирингиз учун ибодат қилинглар. Солиҳ одамнинг зўр бериб қилган илтижоси кучли таъсирга эгадир. Мана, Илёс пайғамбар ҳам бизга ўхшаш бир инсон эди. Ёмғир ёғмасин дея, у астойдил илтижо қилди ва ер юзига уч йилу олти ой ёмғир ёғмади. У яна илтижо қилгач, осмондан ёмғир ёғди ва ердан ҳосил униб чиқди. Эй биродарларим, агар сизлардан бирор киши ҳақиқат йўлидан бош тортса, уни яна ҳақиқатга қайтаришга тиришинглар. Билингларки, гуноҳкорни хато йўлдан қайтарган киши ўлимдан бир жонни қутқарган ва кўп гуноҳларни ювган бўлади. Ха, хаворий Ёқуб чиндан хам ибодат қилишни билган, ва унинг ибодатлари катта кучга эга ва таъсирли бўлган. Азизлар, келинг биз хам қўлимизни очиб Парвардигоримизга ибодат қилайлик. Азиз отажон, Сен нақадар гўзал Худосан! Фақат Сен бизга абадий хаёт бердинг. Худойим, биз янги хаётга қадам босдик. Бу чиндан хам янги хаётдир, чунки Исо Масих бизни тўккан қони билан янги инсонга айлантирди. Худойим, кўринишдан хаммаси яхшику, лекин ушбу янги хаёт жуда оғирдир. Чунки Сен бизни шайтон қўлларидан тортиб олдинг. Худойим, бизни сабр тоқатли бўлишга ўргат! Биз хам Аюб пайғамбар каби сабр тоқатлик билан барча қийинчиликлардан ўтайлик. Юрагимиздаги имон дунёнинг барча нарсаларидан устун бўлсин. Худойим, бизга таъсирли ибодат қилишни ўргат. Биз хам ибодатларимиз орқали одамларга шифо беришга қодир бўлайлик. Азиз Отажон, биз хам яқинларимиз ва душманларимиз учун ибодат қилайлик. Бизга хам севишни ўргат! Сенинг севгинг ҳақиқийдир. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top