3:38

Қувончга айланaдиган ҳафалик

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Дастуримизга хуш келибсиз. Микрофон қаршисида бошловчингиз мен Зафарбек. Азизлар, бугун ҳам дойимгидек биз сиз билан бирга Муқаддас Каломга сафар қилиб у ердан баъзи оятларни кўриб чиқамиз. Ундан ташқари қўлларимизни очиб Муқаддас Худога ибодат қиламиз. Азизлар, бугун мен сизга азиз хаворий Павлус Коринфдаги имонлиларга йўллаган иккинчи макттудаги оятларни кўриб чиқамиз. Худодан қўрқиб яшаб, бутунлай муқаддас бўлайлик. Қалбингиздан бизларга жой беринглар. Биз ҳеч кимга озор бермадик, ҳеч кимга зиён келтирмадик, ҳеч кимдан манфаат кўзламадик. Сизларга таъна қилиб айтмаяпман. Чунки олдин ҳам айтганимдек, ўлишми, қолишми, сизлар бизнинг дилимиздасизлар. Сизларга ишончим комил, ифтихорим катта. Қайғу-аламларимиз қанча бўлмасин, менинг дилим тасаллига тўлиб-тошади, беҳад севинаман. Ҳатто Македонияга келганимиздан кейин ҳам танамизга ҳеч қандай роҳат тополмадик, аксинча, ҳар томонлама сиқилган эдик: ташқаридан ҳужумлар, кўнгилда қўрқувлар бор эди. Лекин тушкунларга тасалли берувчи Худо Титусни ёнимизга юбориб, бизни овунтирди. Биз Титуснинг келгани билангина эмас, балки у сизлардан топган тасалли ҳақида эшитиш билан ҳам юпаниб қолдик. Титус мен учун бўлган қаттиқ соғинчингиз, тортган оҳларингиз, кўрсатган зўр ғайратингиз ҳақида бизга хабар бергандан кейин, янада кўпроқ севиндим. Шу сабабдан, мактубим билан сизларни хафа қилган бўлсам ҳам, афсусланмайман. Гарчи олдин у мактубдан қисқа бир муддат сизлар хафа бўлиб, мен пушаймон қилган бўлсам-да, энди севиняпман. Хафа бўлганингиздан эмас, балки хафагарчилик сизларни тавбага келтиргани учун севиняпман. Ҳа, сиз азбаройи Худо хафа бўлдингизлар, шунинг учун биздан ҳеч қандай зарар кўрмадингизлар. Азбаройи Худо келадиган хафагарчилик ўкинтирмайди, аксинча, одамларни тавбага келтириб, нажот топишига имкон яратади. Дунёда бўладиган хафагарчилик эса фақат ўлимни келтириб чиқаради. Қаранглар, айнан шу сабабли, яъни сизга Худо тақдир этган хафагарчилик сабабли ўзингизни оқлаш учун сизларда қандай ғайрат пайдо бўлди, қандай ғазаб, қандай қўрқув, қандай соғинч, қандай жонбозлик, қандай адолатпарварлик ҳосил бўлди! Ана шуларнинг ҳаммаси билан ўзингизни ҳалолладингизлар. Ҳар ҳолда, менинг сизларга мактуб ёзишимдан мақсад айбловчи ёки айбланувчини белгилаш эмас, балки Худонинг ҳузурида сизлар биз учун қандай ихлосманд эканингизни эслатиш эди. Сизларга ишончим комил, ана шундан хурсандман. Азизлар, азиз хаворий Павлус орқали Худо бизга кўп нарсани ойдин қилди. Келинг биз хам қўлимизни очиб Осмондаги Отажонга ибодат қилиб унга шукуроналар айтамиз. Худойим, Сенинг муқаддас номинг улуғлансин. Сенинг шохлигинг келсин. Худойим, бизни кечир, биз Сенга қарши гунох қилдик. Худойим, барча ҳафагарчиликларимизни қувончга айлантир. Барча қайғуларимизни, барча қийинчиликларимизни Ўзинг қувончга айлантиргин. Биз хам Павлусга ўхшаб хизмат қилайлик. Хеч нарса Сенинг ҳақиқатинги тарғиб қилишда бизга тўсқинлик қилмасин. Душманларимиз учун ибодат қилишни ўргат, уларни кечиришни ўргат. Улар учун қайғ уришни ўргат. Худойим, Сен севги Худосисан. Сен бизни севишга ўргат. Севгинг туфайли, барча азоб-укубатларимиз, қийинчиликларимиз, кўз ёшларимиз барча биз томон бўлган ҳақоратлар, қувғинлар бизга қувонч сифатида хизмат қилсин. Хеч қандай қийинчилик бизни Сендан айирмасин, аксинча Сен билан бирга яшаб рухан улғайишни истаймиз. Худойим, Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдим. Омин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top