Ассалому алайкум. Фаол ҳаёт кечириш, биз эркакларга жуда мос. Биз эрталабдан кечгача, оиламиз ва яқинларимиз учун ишлаймиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши бизнинг зиммамизда. Оилани таъминлаш, уларга масъул бўлишдек оғир юкни мамнуният билан елкамизда олиб юрамиз. Шундай экан, фаол ҳаётимиз давомида нималарни тўғри қилаяпмиз-у, нималарни нотўғри қилаяпмиз. Ҳали мутахассис бўлмаган тиббиёт институтининг талабаси ҳам бизга чарчоқ организмга ҳужум қиладиган касалликларга жисмонан қаршиликни камайтиради. Агар руҳшунос ҳузурига борсангиз, чарчоқ қўрқув ва хавотир каби ҳисларга қаршилик қилиш кучини қирқиши ҳақида гапиради. Шунинг учун ҳам чарчоқни йўқотиш учун аввало хавотирни йўқотиш керак бўлади.
Чарчоғингизни ва сизни қийнаётган хавотирни йўқотиш учун тез-тез дам олиб туринг. Чарчаганингизни ҳис қилишингиз билан дам олинг. Бу нега шунчалик муҳим? Чунки чарчоқ катта тезлик билан йиғилиб қолади. Одам организмида энг ақлли аъзо бу юрак. Кўпчилик юракни умуман дам олмай ишлайди, деб ўйлайди. Ундай эмас. Юрагимиз ҳар куни бутун бир темирйўл цистернасини таъминласа бўладиган қонни ҳайдайди. 24 соат мобайнида йигирма тонна кўмирни ташишга кетадиган кучни сарфлайди. Юрак бундай оғир меҳнатга қандай чидайди? Гарвард университетининг олимлари юракнинг ҳар қисқаришида маълум бир вақт дам олишини аниқладилар. Юрак бир минутда 70 марта урар экан, 24 соатлик кунимиз давомида у фақат 9 соат ишлайди. Қолган вақти дам олади. Дам олиш иш кунининг муҳим қисми. Дам олиш бу умуман ҳеч нарса қилмаслик дегани эмас.
Бу пайтда биз организмимизни қайта тиклаётган бўламиз. Кўпчилик машхур ораторлар, қўшиқчилар ўз чиқишларидан олдин, 15-20 минут ўзини бўш қўйиб дам олволадилар. Машҳур олим Томас Эдисон: «Мен ухлагим келганда ухлаб оламан. Танам истаган пайтида дам оламан, ихтироларимнинг сири шунда», — деган эди. Яна бир машхур шахс Генри Форд эса: «Агар ўтиришга имконият бўлса, ҳеч қачон тик турмайман, ётиш имкони бўлганда эса ўтирмайман», — деган эди. Сиз иш куни давомида қандай дам олишингиз мумкинлиги ҳақида ўйланг. Бу сизнинг иш унумингизни оширади. Фараз қилайлик сиз хисобчисиз. Хисоб китоб иши жуда оғир иш. Бу пайтда дам олишга имкон топиш қийин.
Бироқ тушликни ўз вақтида қилиб, кейин ҳеч бўлмаса 10-15 минут танани бўшаштириб, дам олиш ёки ухлаб олиш, сизга катта куч бағишлайди. Ўтириб ишлаш ҳам кишини толиқтиради. Бунда тана бемалол бўла олмайди. Сиз бошлиғингиз олдида оёқларингизни стол устига чалиштириб, ўтиролмайсиз-ку? Шундай экан, тушлик вақтида дам олишга вақт ажратинг. Муҳими бу вақтда танангиз етарлича бўшашиб, дам олсин. Агар шундай дам ололсангиз, иш соатингизни ҳам узайтиришингиз, ундан ташқари иш унумингизни ҳам оширишингиз мумкин. Чунки чарчаган ҳолда ишлаш муваффақият келтирмайди. Ҳар сафар 5-10 дақиқа бўш қолсангиз, ўз-ўзингизни бўшаштириб, кўзларингизни юмиб, бутун танангизга дам беринг. Шундай қилиб кўринг, натижаси сиз кутгандан ҳам аъло бўлади. Фақат ишлашни ташлаб қўйманг.