3:00

Қандай дам олишимиз мумкин?

MP3

Ассалому алайкум. Ишлашни яхши кўрадиган эркак дам олишни ҳам билиши керак. Акс ҳолда ҳаддан ташқари толиқиш, унинг соғлиғига ва оилавий ҳаётига салбий таъсир қилади. Бундай бўлишини истамаслигингиз аниқ. Шунинг учун ўз танангизни дам олдириш ва бўшаштиришни ўрганишингиз керак. Чикаго университетининг олимларидан бири Эдмунд Джекобсон бу ҳақида шундай дейди: «Агар кўзларингизни бўшаштириб, дам олишига эришсангиз, ҳар қандай кўнгилсиз ҳисларни унутишга эришасиз.»

Асаблар зўриқишидан қутулишда кўзнинг аҳамияти катта. Асабий зўриқишларнинг кўпчилиги кўз орқали содир бўлади. Эътибор қилган бўлсангиз, кўриш қобилияти жойида бўлган кишиларнинг ҳам кўзлари тезда толиқиб қолади. Бундай кишилар кўзларини ҳаддан ташқари толиқтириб қўядилар. Агар ўзингизни бўш қўя олсангиз, танантизни бўшаштиришни билсангиз, йиқилганингизда ҳам оғриқни сезмайсиз.

Иш куним тиғиз, дам олишга вақт қаёқ-да дерсиз. Агар соғлиғингиз сиз учун қадрли бўлса, иш ораларида ҳам 5 минутдан дам олишга имкон топасиз. Фақат организмни бўшаштириш учун қаттиқ уриниб юборманг. Бўшашиш – бу асабий тарангликлардан ҳоли дегани. Аввало кўз мушакларини дам олдиринг, кейин юзларга ўтинг. Ҳар бир аъзоингизга: «Тинчгина ором олинг», деб буйруқ беринг. Агар тўғри бажарсангиз, бир неча дақиқадан кейин танангиз бўшашиб, янги энергия кириб келаётганини сезасиз.

Иш кунингизни самарали ўтказиш учун маслаҳатларимизга қулоқ солинг.

Биринчиси. Имкон топганда танантизни бўшаштиринг. Иш столингизнинг бир бурчига пайпоқ солиб қўйинг. Бу сизга пайпоқдай бўшаш кераклигини эслатади. Агар пайпоқ солишни иложи бўлмаса, мушук ҳам бўлаверади. Лекин тан олиб айтаманки, мушукни ўзим ёқтирмайман. Менимча кўп эркаклар мушукни ёқтирмасалар керак. Нима ҳам дердик, мушукдан анча-мунча нарсани ўрганиб олишимиз мумкин. Сиз бирор марта мушук боласини қўлингизга олиб кўрганмисиз?

Ёки уларнинг қуёш нурида тобланиб, мизғишини томоша қилганмисиз? Ҳеч қачон мушукда асабий зўриқиш бўлмайди, улар уйқусизликдан азоб чекишмайди. Улар дам олганда бутун таналарини бўшаштириб дам олишни биладилар. Асабийлашишлар, хавотирлар, турли ҳиссий зўриқишлар киши организмида хар-хил касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам мушук каби бўшашишни ўрганиб олинг.

Иккинчидан, бутун кучингиз билан ишланг, лекин иш пайтида қулай жойлашган бўлишингиз шарт. Ёдингизда бўлсин, тананинг ноқулай ҳолати елкаларда оғриқ пайдо бўлишига ва асабий зўриқишга олиб келади.

Учинчидан, ўзингизни кун давомида уч ёки тўрт марта назорат қилиб туринг. Ўз-ўзингиздан: «Ишимга хаддан ортиқ куч сарфламаяманми? Мушакларимни зўриқтириб юбормаяпманми?», деб сўраб туринг. Агар хонада ўтириб ишлайдиган эркакларнинг ҳаммаси шу нарсаларга амал қилса, ҳаётда учрайдиган гипертониянинг олди олиниб, ўлим сони камайган бўларди. Сиз ўзингиз ва яқинларингиз учун ҳам соғлом бўлишингиз керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top