3:00

Қандай қилиб ҳотиржам бўлиш мумкин

MP3

Ассалому алайкум. Сиз эрталабдан кечгача ишда бўладиган одамсиз. Ишда сизни хавотирга соладиган, тинчингизни бузадиган айрим кўнгилсизликлар бўлиб туради. Сизни бемалол ишлашга қўймайдиган нарсалардан қандай халос бўлиш мумкин? Бунинг йўли бор. Агар сиз ишингизда учрайдиган аҳамиятсиз аммо кишини хавотирга соладиган, ишлашга халал берадиган муаммоларнинг 50 фоизини ҳал қилсангиз, иш унумингиз ортади, хавотирингиз узоқлашади. Бир киши шундай деган экан: «Ўз хавотирини енга олмайдиган одамлар эрта ўлиб кетадилар.» У хақ.

Агар киши ишидаги кўнгилсизликлардан хавотирга тушса ва бу хавотирни, аниқроғи нотинчликни йўқота олмаса, охири касал бўлиб қоладилар. Келинг хавотирлар ва сизни ташвишга қўядиган ҳолатларга бир мисол келтирай. Тасаввур қилинг сиз ишхонангизда бирор бир бўлиммнинг бошлиғисиз. Ҳар куни сизни у ёки бу саволлар билан безовта қилишади, ёки бўлмаса мажлис чақриганингизда ҳам мажлис вақтининг ҳаммаси у ёки бу муаммони қандай ҳал қилиш мумкин деган муҳокама билан ўтиб кетади. Натижада иш кунингиз бекорга ўтганини ҳис қиласиз. Ишингизда унум бўлмайди. Ўйлаб қарасангиз, бугун тайинли бир иш қилмабсиз-у, аммо итдек чарчагансиз. Хўш қандай қилиб бу муаммони ҳал қилиш мумкин?

Биринчидан сизнинг ҳузурингизга турли хил саволлар билан келадиган одамларга ўз таклиф ва саволларини ёзма ҳолда котибангизга қолдиришсин. Жуда муҳим ва шошилинч вақтдагини сизнинг ҳузурингизга киришлари мумкин. Куннинг охирида эса, ярим соат вақтингизни ўша келувчиларнинг саволлари ва таклифларини ўрганишга сарфланг. Йиғилиш давомида бекор кетадиган вақтни тежашингиз мумкин. Бунинг учун ҳамма корхонадаги ечилмаётган муаммоларни ёзсин ва шу муаммоларга қандай ечим топиш мумкинлигини ёзсин. Ва бу билан ортиқча гап-сўзлар учун вақт сарфланмайди. Йиғилиш вақтида фақат ҳар бир кишининг муаммога ечимини кўриб чиқасиз ва тўғри бир қарорга келасиз. Бу йиғилишнинг бир соатлаб давом этишига йўл қўймайди. Иш кунингиз унумли бўлади.

Сизни хавотирга солаётган муаммо бўлса, уни қуйидаги саволлар билан аниқлаштириб олинг:

Муммо нима?

Муаммо қандай пайдо бўлди?

Муаммони қандай ҳал қилиш мумкин?

Келинг ҳозир шу саволларни ўрганиб чиқамиз. Биринчи савол: Муаммо нима? Бу саволни ўз-ўзингизга бериб, муаммони аниқлаштиринг. Кейинги савол: Муаммони қандай пайдо бўлди. Бу саволдан кейин фактларни ўрганиб чиқинг. Муаммога нима сабаб бўлганини топинг. Сўнг учинчи саволга ўтинг: Муаммони қандай ҳал қилиш мумкин? Сиз муаммо қандай пайдо бўлгани ҳақида фактларни ўрганиб чиққач, унга ечим топа бошлайсиз.

Яна бир маслаҳат: аниқланишича, киши югурганда, унинг мияси одатдагидан кўпроқ ишлар экан. Шунинг учун ҳам эрталаблари югуришга чиқиб туринг. Югуриш пайтида эса, ишингиздаги муаммолар ҳақида ўйланг ва ечим топсангиз ажаб эмас. Энг муҳими муаммога тўғри ечим топа билиш. Шундай қилсангиз, камроқ хавотирланасиз, кунингиз ҳам унумли ўтади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top