Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Микрофон қаршисида мен Зафарбек. Азизлар, сизга маълумки, биз ушуб дастур давомида Муқаддас Каломни ўқиб қўлларимизни ибодатга очамиз. Бугун хам менга берилган фурсатдан фойдаланиб, сизга Муқаддас Каломдаги хаворийлар фаолиятидан баъзи оятларни келтиришни мақсад қилдим.
«Ҳақиқатан, Худонинг юз-хотир қилмаслигини, балки Ундан қўрққан ва тўғрилик ила иш тутган ҳаммани миллатига қарамай қабул қилишини мен энди чинакамига тушундим. Худо Ўз каломини Исроил ўғилларига юбориб, Исо Масиҳ номидан тинчлик муждасини эълон қилди. Исо Масиҳ эса ҳамманинг Раббидир. Яҳё пайғамбар ваъз қилиб, халқни сувда тавба қилдириб юрганидан кейин, Жалиладан бошлаб бутун Яҳудия юрти бўйлаб содир бўлган воқеаларни сизлар биласизлар. Носира шаҳридан чиққан Исони Худо юборди. Худонинг Ўзи Исо билан бирга бўлгани учун, У Муқаддас Руҳ ва қудратга тўлган ҳолда эзгулик қилар, иблиснинг золим ҳукми остида қийналиб юрганларнинг ҳаммасини соғайтирар эди.
Мана биз яҳудийларнинг мамлакатида ва Қуддус шаҳрида Исонинг қилган барча ишларига гувоҳмиз. Унинг Ўзини эса ёғочга осиб ўлдирдилар. Аммо Худо учинчи куни Уни тирилтириб, кўзларга намоён қилди. Исо тирилганидан кейин бутун халққа эмас, балки Худо олдиндан танлаган, У билан еб-ичган шоҳидларга – бизларгагина зоҳир бўлди. Худо Исони тиригу ўликларни ҳукм қилувчи этиб тайинлаган. Бу ҳақда гувоҳлик бериб, халққа ваъз айтишимизни Худонинг Ўзи буюрган. Исога инонган ҳар бир кишининг гуноҳлари Унинг номи билан кечирилади, деб қадимий пайғамбарларнинг ҳаммаси ҳам шаҳодат берганлар».
Бутрус ҳали гапириб турганда, каломни эшитаётганларнинг барчаси устига Муқаддас Руҳ тушди. Бутрус билан бирга келганлар Исога ишонган яҳудийлар эди. Муқаддас Руҳ ғайрияҳудийларга ҳам насиб бўлганини улар кўриб, ҳайратда қолдилар. Чунки у кишиларнинг янги тилларда сўзлашиб, Худони улуғлаётганларини эшитиб туришарди. Шунда Бутрус сўз олди: «Худди бизлар каби Муқаддас Руҳни қабул қилган бу одамларнинг сувга чўмиб имон келтиришига ким моне бўла олар экан?» – деди-ю, уларни Исо Масиҳ номи билан чўмдиришни буюрди. Шундан кейин улар Бутрусдан бир неча кун қолишини илтимос қилишди. Азизлар, келинг биз хам Исо Масихни хали билмаган одамлар учун ибодат қиламиз. Осмондаги Отажон, Сенинг шохлигинг келсин. Барча тиллар Сенинг номингни улуғласин. Худойим, биз нажот топдик. Исо Масихга бўлган имонимиз туфайли биз нажот топдик. Худойим, нажот топиб биз Сенинг фарзандинга айландик. Хаворийлар каби биз хам Муқаддас Рухга тўлиб хеч нарсадан қўрқмай Исо Масих ҳақида гувохлик берайлик. Худойим, бизни хам Муқаддас Рухингга тўлдиргин. Биз хам хаётимизни хар бир дақиқасини Сенга бўлган хизматга бағишлайлик, ва шу йўсин кўп одамлар нажот топиб Сенинг фарзандинг бўлиш имкониятига эга бўлсин. Худойим, Сенинг муқаддас номингни барча халқлар улуғласин. Барча халқлар Сенинг муқаддас севгингдан бахраманд бўлсин. Ҳақиқатингни қабул қилганлар билан бирга биз хам хурсанд бўлиб номингни улуғлайлик. Ҳар бир олган нафасимиз, юрагимизнинг хар бир уриши фақат Сенинг муқаддас номингни улуғлашга қаратилсин. Худойим, фақат Сен ва Сенинг қилган қурбонинг бизга нажот берур. Сенинг муқаддас номинг улуғлансин. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун сизга рахмат дейман. Азизлар, www.najot.com сайтимизга ташриф буюришни унутманг. Хайир. Худойим сизни мархаматласин.