3:36

Павлуснинг имони

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Ибодатга қаратилган дастуримизга хуш келибсиз. Микрофон қаршисида мен Зафарбек. Азизлар, сизга маълумки ушуб дастуримиз орқали биз Муқаддас Каломдан баъзи оятларни ўқиб қўлларимизни ибодат учун очамиз. Бугун биз хаворийлар фаолиятидаги баъзи оятларни ўқиймиз. Қани бошалдик. Листра шаҳрида бир чўлоқ киши ерда ўтирар эди. У туғма майиб бўлиб, умрида асло юрмаган эди. У Павлуснинг айтаётган сўзларини тингларкан, Павлус унга кўз тикиб, дарддан халос бўлиш учун имони борлигини пайқади. Овозини баланд қилиб: – Раббим Исо Масиҳ номидан сенга айтаман: оёғингда тикка тур! – деди. Ўша заҳоти у киши ўрнидан ирғиб турди-да, юра бошлади. Халойиқ Павлус қилган ишни кўриб, Ликаония тилида баралла:

– Тангрилар одам қиёфасида олдимизга тушибди! – деб бақира кетишди. Барнабони – Зевс, Павлусни эса нотиқ бўлгани учун Ҳермес дейишди. Шаҳарнинг ташқарисидаги Зевс маъбадининг коҳини эса шаҳар дарвозаларига ҳўкизларни ва гулчамбарларни олиб келиб, халойиқ билан бирга қурбонлик келтирмоқчи бўлди.

Ҳаворийлар Барнабо ва Павлус буни эшитгач, кийимларини йиртганча, ўзларини халойиқнинг орасига отиб: «Эрлар! – деб бақиришди. – Нима учун бу ишларни қиляпсизлар? Биз ҳам сизларга ўхшаган инсонмиз! Сизлар бу сохта тангриларга топинишдан қайтиб, ер, осмон, денгиз ва ундаги ҳамма нарсани яратган барҳаёт Худога илтижо қилинглар. Мана биз сизларга етказаётган Хушхабаримиз шу. Гарчи Худо ўтган барча халқларга ўз йўллари билан юришларига эрк берган бўлса-да, шу билан бирга Ўзини доимо ошкора қилиб келган. Осмондан ёғингарчилик ва серҳосил мавсумлар бериб, ризқ-рўзингизни таъминлаб, юракларингизни бахт-саодатга тўлдириб, сизларга эзгулик қилиб келган». Ҳаворийлар бу сўзларни айтиб бўлиб, оломонни зўрға тинчитишди ва ўзларига қурбонлик қилмасликка кўндиришди. Ҳамма уй-уйларига кетгандан сўнг, улар яна шу ерда таълим беришни давом эттиришди. Шу орада ҳаворийлар жасорат билан ваъз айтиб турганда, Антиохия ва Икония шаҳарларидан яҳудийлар келиб, халқни улардан бош тортишга ундадилар. «Улар бирон ҳақиқатни айтишгани йўқ, ҳамма сўзлари ёлғон», – деб халқнинг авзойини бузиб, Павлусни тошбўрон қилдилар. Уни ўлган ҳисоблаб, шаҳардан ташқарига судраб чиқдилар. Лекин шогирдлари унинг атрофига тўпланганда, Павлус ўрнидан туриб, шаҳарга қайтиб кирди. Эртаси куни Барнабо билан Дервия шаҳрига жўнади. Азизларим, келинг биз хам хаворий Павлуснинг имонига ўхшаган кучли имонга эга бўлишимиз учун ибодат қилайлик. Раббим Исо Масих, бизга нажот берганинг учун Сендан миннатдорман. Худойим, мен хам Сенинг хаворийларинг каби имонга эга бўлишни истайман. Мен хам оломон орасида қўрқмай Сен хақингда одамларга айтишни истайман. Мен хам Павлус каби бор хаётимни фақат Сенга бағишлашни истайман. Худойим, барча хаворийлар Сен учун қурбон бўлди. Сенинг хақиқатинг учун уларнинг барчаси хаётларини қурбон қилди. Уларни хам инсонлар қабул қилмади, чунки Сени хам илгари қабул қилишмади. Қабул қилганлар эса нажот топиб абадий хаётга эга бўлди. Худойим, бизни хам Муқаддас Рухингга тўлдиргин, биз хам хаворийлар каби жа бўлмаганда она тилимизда хушхабар айтайлик. Хеч нарсадан уялмай, хеч нарсадан қўрқмай Сен хақингда одамларга хушхабар айтиб, севгингни бошқалар билан бирга бўлишайлик. Худойим, Сенинг муқаддас исминг номи ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, сиз билан хайирлашар эканман, сизга яна бир бор сайтимиз манзилини эслатиб ўтмоқчиман. www.najot.com. Яна эфир орқали учрашгунча хайир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top