Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Дастуримизга хуш келибсиз. Азизларим, сизга маълумки, ушбу дастурларимиз орқали биз Муқаддас Каломни ўқиб сўнг Севикли Худойимизга ибодат қилиш учун қўлларимизни очамиз. Хозир эса Муқаддас Каломни очиб азиз хаворий Павлуснинг Эфессликларга йўллаган мактубининг парчасини ўқиймиз. Мен Раббимиз Исога бўлган эътиқодингиз ва бутун Худо азизларига бўлган муҳаббатингиз ҳақида эшитганимдан буён, доим сизларни ибодатларимда эслайман, тинмай Худога шукроналар айтаман. Раббимиз Исо Масиҳнинг Худоси, улуғвор Падар, Ўзини таниб-билишингиз учун сизга ҳикмату ваҳий руҳини ато этсин. Унинг Ўзи сизларнинг кўнгил кўзларингизни ёруғ қилсин, токи У сизларни нақадар улуғ бир умидга чорлаганини билиб олинглар, Ўз азизларини қанчалик бой ва улуғвор бир меросга сазовор қилганини қадрланглар. Биз, имонлиларга таъсир ўтказаётган Худонинг ҳадсиз-поёнсиз куч-қудрати буюклигини ҳам билиб олинглар. Худо Ўзининг чексиз салтанатини жорий қилиб, ана шу куч-қудратини амалда кўрсатди: Масиҳни тирилтириб, Уни самовий оламда Ўзининг ўнг томонига ўтқазди. Масиҳни ҳар қандай раҳнамолик ва ҳукмронлик, куч ва салтанатдан, у дунёю бу дунёда айтиладиган ҳар қандай номдан юқори қўйди. Бутун борлиқни Унинг оёқлари остига тобе қилди. Уни бутун борлиқдан юқори қўйиб, имонлилар жамоатига бош қилиб қўйди. Имонлилар жамоати эса Масиҳнинг бадани бўлгани учун, У каби тўкис-тугалликка эга. Чунки Масиҳ бутун коинотни тўкис-тугал тўлдириб туради. Ҳа, сизлар Худодан иноят топиб, имонингиз туфайли қутулгансизлар. Бу – Худонинг инъоми, сизнинг ютуғингиз эмас. Яна ҳеч ким: Мен савоб ишларим туфайли қутулганман, деб мақтанмасин. Биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни Исо Масиҳ орқали хайрли ишлар қилишимиз учун яратди, бу ишларни эса биз учун азалданоқ тайёр қилиб қўйди. Қандай гўзал оятлар! Азизлар, мен хам ибодат қилиш истагидаман. Истасангиз мен билан бирга ибодат қилсангиз бўлади. Азиз Худойим, Осмондаги Отажоним, Сен нақадар ажойиб Худосан. Сенга тенги йўқдир. Истаган вақтда истаган жойда бемалол Сенга ибодат қилишимиз мумкин. Худойим, бизни ўзинг қувватлантиргин, Муқаддас Рухинг вужудимизда маскан қилсин. Худойим, берган нажотинг нақадар кучлидир! Бегунох хазрати Исо Масихни биз гунохкорлар учун қурбон қилиб севгингни ва буюк режангни амалга оширдинг. Худойим, Сен бизни чиндан хам муқаддас севгинг билан севасан. Бизни севганинг учун ва халоқ бўлишимизни истамаганинг учун ягона ўғлинг Исо Масихни хочга юбординг. Нафақат ўлимга юбординг, баълки хамма ишониши учун учинчи куни Уни ўликлар диёридан тирилтириб халқинг олдига юбординг. Худойим, Сен ажойибсан. Худойим, Сенга умид боғлаган барча фарзандларингни Ўзинг дуо қилиб мархаматлагин. Худойим, фақат Сен бизни шайтон васвасаларидан ва барча ёмонликдан сақлай оласан. Худойим, Сенга умид боғлаган халоқ бўлмас, чунки Сен хаёт манбаисан. Худойим, Каломинг ва Нажотинг хақидаги хабарни барча эшитишини истайман. Сенинг буюк мухаббатинг хақида кўплар эшитишини истайман. Худойим, Сенинг севгинг ва нажотинг хақида бизлар, нажот топган фарзандларинг одамларга етказишимиз учун бизни ўзинг қувватлантиргин. Муқаддас Рухинг орқали бизни ўзинг кучли қилгин. Барча гапирадиган гапларимиз, барча қиладиган ишларимиз Сенинг иноятинг орқали амалга ошсин. Худойим, ақлимизга ишонмай, аксинча Сенинг иноятинг ва севгинга ишонган холда иш тутишни истайман. Омин. Азизларим, Сиз хам ибодат қиласизми? Сиз хам ибодат орқали Парвардигор билан гаплашишни истайсизми? Агар ушбу саволлар сизни қизиқтирган бўлса бизга албатта мактуб йўлланг. Худо сизга ёр бўлсин.