Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Раббимизнинг қурбонлигини тан олган азиз ака-ука ва опа-сингиллар, Худонинг инояти сизларга ёр бўлсин. Азизлар, имонга келган кунингиз ёдингиздами? Қачон ва қаерда, кимлар орқали нажот ҳақида биринчи бор эшитиб Раббимиз учун юрагингиз эшигини очгансиз? Эсимда, 1995чи йилнинг ноябрь ойида, анча қийинчиликларга дуч келганимда бир дўстим Исо Масих хақида гапириб берди. У хақда кўп эшитган эдим, лекин дўстимнинг гаплари бўйича, хазрати Исо Масих нафақат пайғамбар, баълки дунёнинг гунохини ўзига олган Худонинг нажоткори эди. Ха, мен хам, ўша кунларда хазрати Исо Масихни хаётимга таклиф қилдим. Хаётим бутунлай ўзгарди, хархил хафачиликларга бошқа ўрин йўқ эди. Мендан бахтли ва хурсанд одамни ушбу дунёда топа олмас эдингиз. Йиллар ўтиши сайин мен рухан улғайдим. Ха азизларим, сизда хам шундай бўлган бўлса табиий хол. Чиндан хам, нажоткоримиз бизга бегунох бахтли хаётни тақдим этди. Лекин, масихий хаёт кечириш анча мушкулдир, чунки шайтон Худо фарзандларига дойим хужум қилиб, йўлдан оздиришга харакат қилади. Худонинг хизматкори бўлиш қийин, бизга фақат Муқаддас Рух ва ибодат ёрдам беради. Келинг, Матто хушхабарининг 10чи бобини кўриб чиқамиз. «Кимда-ким инсонлар олдида Мени тан олса, Мен ҳам осмондаги Отамнинг олдида уни тан оламан. Бироқ, ким инсонлар олдида Мени инкор этса, Мен ҳам осмондаги Отамнинг олдида уни инкор этаман. Мени ер юзига тинчлик келтириш учун келган, деб ўйламанглар. Мен тинчлик эмас, балки қилич келтиргани келганман. Одамни отасидан, қизни онасидан, келинни қайнонасидан ажратиш учун келганман. Одамнинг душманлари ўз уйидагилар бўлади. Ота ёки онасини Мендан ортиқ севган Менга лойиқ эмас. Ўғли ёки қизини Мендан ортиқ севган Менга лойиқ эмас. Кимки ўз хочини олиб, ортимдан эргашмаса, Менга лойиқ эмас. Ўз жонини аямоқчи бўлган уни йўқотади. Мен учун жонини йўқотган эса жон топади. Сизни қабул қилган Мени қабул қилади. Мени қабул қилган эса Мени Юборганни қабул қилган бўлади. Ким пайғамбарни пайғамбар деб қабул қилса, у пайғамбарга яраша эҳсон олади. Ким солиҳни солиҳ деб қабул қилса, у солиҳга яраша эҳсон олади. Кимки шогирдлик ҳурмати деб, буларнинг ҳатто энг кичигига бир пиёла совуқ сувгина ичирса ҳам, чиндан сизларга айтаманки, у эҳсонига сазовор бўлур». Ха, биз Исо Масихнинг шогирдларимиз. У бизнинг хаётимизда ва барча хизматларимизда бизга кўмак беради. Дўстлар, келинг қўлимизни очиб, қийинчиликлар учун ибодат қиламиз. Осмондаги Отажон, Сен бизга нажот берган буюк Худосан. Худойим, Сенга бўлган хизматимиз биз учун олий бахтдир. Сенга имон келтириб, бу дунёга душман бўлдик. Лекин, шунга қарамасдан Сен бизга содиқсан. Худойим, мен барча имонда қийинчиликларга дуч келган биродарларим учун ибодат қиламан. Худойим, уларнинг, ойилалари, қариндошу дўстлари, уларга душман бўлиш ўрнига имонга келиб, фарзандларинг қаторидан жой олишсин. Уларнинг қалбларини юмшатгин, барча тўсқинлар, барча алдовлар йўқолиб, аксинча, фақат Сенинг нажот хақиқатинг барчани қамраб олсин. Биз билан бирга бўлиб, ўз сўзинга содиқ қолганинг учун рахмат. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Азизлар, Сиз хам ибодат қилиб турасизми? Менга шуни айтингчи, ибодатларингизга Худо қай тарзда жавоб бермоқда? Жавобингиз учун олдиндан рахмат айтаман. Сиздан мактуб ёки бўлмаса www.najot.com сайтимизда хабар кутиб қоламан. Хайир, Худо сизни ўз панохида асрасин.