3:38

Ибодатнинг мухимлиги

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, сизга маълумки, ушбу дастурларимиз орқали биз нафақат Яратувчимизга ибодат қилибгина қолмай, Муқаддас Каломдан баъзи бир оятларни хам кўриб чиқамиз. Лекин, дастуримни бошлашдан аввал сизга бир савол бериш истагидаман. Кунингиздаги 24 сотдан қанчасини сиз Худога бағишлайсиз? Абатта, бизнинг имонимиз, Худога қанча вақт ажратишимиз билан белгиланмайди. Биз Худонинг инояти, яъни Исо Масихнинг қилган қурбонлиги орқали нажот топиб бўлганмиз. Савол беришимдан мақсад, сиз билан Худо орасидаги муносабатлардаги ибодат тушунчасини мухим эканини тушунтиришдир. Чиндан хам, ибодат хар бир имонлининг хаётида жуда мухим ўринни эгаллайдиган иш. Ибодат қилиб турмасак, Худо билан муносабатларимиз яхши маромда бўлмайди. Келинг, Каломни очиб, хазрати Исо қандай ибодат қилиш хақида нима дейишини кўриб чиқамиз. Луқо хушхабарининг 11чи бобида, – Раббий! Яҳё ўз шогирдларини ўргатганидек, бизни ҳам ибодат қилишга ўргат, – деди. Исо уларга деди: – Ибодат қилаётганингизда шундай деб айтинглар: Эй, Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг

Шоҳлигинг келсин. Кундалик ризқимизни бериб тургин.

Гуноҳларимизни кечиргин, чунки биз ҳам ўзимизга қарздор бўлган ҳар бир кишини кечирамиз. Бизни васвасага дучор қилмагин. Яна уларга деди: «Фараз қилайлик, орангизда бир кишининг дўсти бор. Ярим кечада дўсти унинг олдига келиб: – Дўстим, менга учта нон қарз бериб тур. Менинг бир дўстим йўлдан ўтатуриб, ташриф буюрди, олдига қўядиган ҳеч нарсам йўқ, – дейди. Униси ичкаридан жавоб бериб: – Мени безовта қилма. Эшик қулф, болаларим мен билан бир тўшакда ётишибди, энди ўрнимдан туриб сенга беролмайман, – дейдими? Сизларга ростини айтсам: ўз дўсти бўлгани учун ҳам туриб унга бермаса-да, лекин унинг шилқимлиги туфайли у туриб, қанча сўраса, шунча беради. Шундай қилиб, Мен сизга айтаман: сўраб туринглар, сизга берилади. Излаб туринглар, топасизлар. Тақиллатиб туринглар, эшик очилади. Чунки ҳар бир сўраган олар, излаган топар, тақиллатганга эшик очилар. Шундай қилиб, сизлар ёвуз бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера билар экансиз, самодаги Ота эса Ундан сўраганларга Муқаддас Руҳни бериши янада шубҳасиздир.

Азизлар, гўзал оятлар, шундай эмасми? Келинг биз хам фурсатдан фойдаланиб ибодат қиламиз. Истасангиз, кетимдан қайтаришиниз мумкин. Азиз Парвардигорим, бизни танлаб Ўзинга шогирд қилиб тайинлаганинг учун рахмат. Худойим, биз хам Сенинг илк шогирдларинга ўхшаб ибодат қилишни билмас эдик. Лекин энди эса, биз тўғридан тўғри Сенга ибодат қилиш имконига эгамиз. Қаерда бўлмайлик, нима қилмайлик биз дойим ибодат қилишга қодирмиз. Худойим, хочда қилган қурбонлигинг бизни Сен билан яна яраштирди. Бир одам дастидан дунёга гунох кириб келди, лекин хазрати Исо Масихнинг ўлими бизни гунохдан озод қилди. Худойим, бизнинг имонимизни мустахкамлаш учун хазрати Исо Масихни учинчи куни ўликлар диёридан тирилтирдинг. Худойим, мен Сенинг севгингни қалбларида хали хис этмаган, нажотинг рохатини хали билмаган фарзандларинг учун ибодат қиламан. Улардан шайтон алдовларини ўзинг узоқлаштир, улар сен томон ўгирилсин. Улар хам, мен каби иноятингга тўлиб тошсинлар. Худойим, Сен буюк Худосан. Сенинг севгинг чексиздир. Муқаддас номин ила ибодат қилдим, ё Раббий! Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top