3:32

Масихдан ибрат олиш

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, сизга маълумки, қуйидаги дастур орқали биз нафақат ибодат хақида сўз юритибгина қолмай, баълки Муқаддас Каломдаги ибодат хақидаги оятларни хам кўриб чиқамиз. Ибодат хақидаги дастурни таёрлашда бугун мен азиз хаворий Бутруснинг биринчи мактубидан фойдаландим. Келинг, ушбу оятларни яна бир бор ўқиб чиқсам. Эй хизматкорлар, фақат юмшоқ ва хушфеъл хўжайинларгагина эмас, балки феъли-хўйи терс бўлганларига ҳам камоли эҳтиром билан итоат қилинглар. Агар бирор киши Худога ишонганидан виждонан азоб чекиб, ноҳақ ғам-ғуссага чидаса, бу Худонинг иноятидан далолат беради. Агар қилган гуноҳингиз учун таёқ ейишга чидасангиз, бу сизга қандай шараф келтиради?

Аммо яхшилик қилиб, азобга чидасангиз, Худо бундан рози бўлади.

Худо сизларни ана шу мақсадда даъват этган. Масиҳ ҳам: «Менинг изимдан юринглар», деб сизлар учун азоб чекиб намуна бўлди. Тавротда У ҳақда ёзилганидек: «У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган, Оғзидан бирон эгри сўз ҳам чиқмаган».

Масиҳ ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармас эди, азоб чекканда эса ҳеч кимга таҳдид қилмас эди. Фақат одилона ҳукмловчи Худога Ўзини топширар эди. Биз гуноҳ қаршисида ўлиб, энди солиҳлик билан яшашимиз учун, У хочда гуноҳларимизни Ўз баданига сингдирди. Унинг яраларидан сиз шифо топдингизлар. Илгари чўпонсиз адашиб юрган қўйларга ўхшар эдингизлар, энди эса жонларингизнинг Чўпону Посбонига қайтиб келдингизлар. Ха, бу ерда хаворий Бутрус, бизга керакли гапларни айтмоқда. Айниқса хўжайинларга камоли эхтиром билан хизмат қилиш хақидаги оятларни ўқисанг, чиндан хам масихийнинг хаёти чуда оғир. Лекин, Худонинг инояти орқали биз барча қийинчиликлардан осонгина ўта оламиз. Исо Масихнинг тўкилган муқаддас қони бизга Худонинг иноятини берди. Биз айнан Исо Масихдан ибрат олиб хаёт кечиришимиз керак.

Азизлар, келинг, ибодат қилиш учун қўлларимизни очамиз. Осмондаги Отажон, бизга Исо Масихни қурбон қилиб буюк режангни амалга оширганинг учун Сендан миннатдормиз. Исо Масихнинг хочда қилган иши, яъни унинг ўлими бизни Сен билан яқинлаштирди. Бу қандай ажойим мўжиза, Отажон! Худойим, биз энди имонга ва Сенинг иноятинга тўлдик. Нима бўлмасин, хаёт давом этмоқда, ва борган сари шайтон бизга тез тез хужм қилиб бизни йиқитишга харакат қилади. Худойим, биз хам Исо Масихдан ибрат олиб яшашни истаймиз. Биз хам хўжайинларимизга чин дилдан хизмат қилишни истаймиз. Айнан Сен айтганингдек, Сенинг изингдан юришни истаймиз. Каломингни ўқир эканман, у ерда Сени хақорат қилишганда хеч кимга хақорат билан жавоб қайтармадинг, азоб чекканингда хеч кимга тахдид қилмадинг. Сен чиндан хам муқаддас хаёт кечирдинг, муқаддас бўлмаганингда биз учун Ўзингни қурбон қилмаган бўлардинг. Раббим, биз хам Сенга ўхшашни истаймиз. Биз хам қаерда бўлмайлик, нима қилмайлик, фақат Сенинг хақиқатинг ила хаёт кечирайлик. Худойим, кўрсатган мухаббатинг учун катта рахмат. Бизни севганинг учун Исо Масих хочга бориб азоб чекди ва бизни имонда мустахкамлаш учун учиничи куни ўликлар орасидан тирилиб севикли халқинга намоён бўлдинг. Худойим, биз дойим Сенга ибодат қилишни истаймиз, хар бир вазиятни айнан Сенга бўлган ибодатга бағишлайлик. Худойим, Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдим. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top