Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. Азиз ака ука ва опа сингиллар, бугун биз инсон табияти ва Худо рухи ҳақида сўз олиб борамиз. Дастурни бошлашдан аввал, мен сизга хаворий Павлуснинг Галатияликларга ёзган мактубининг бешинчи бобидаги баъзи оятларни ўқиб берсам. “Мен шуни айтмоқчиман: Илоҳий Руҳ амри билан яшанглар, шунда табиатингиздаги ёмон эҳтирослар жунбишга келмайди. Чунки инсон табиати Илоҳий Руҳга, Илоҳий Руҳ эса инсон табиатига қарши йўналтирилган. Бу иккови бир-бирига душман бўлгани учун, сизлар истамаганингизни қиласизлар. Агар сиз Руҳ амри остида яшаётган бўлсангиз, унда Қонун амри остида эмассизлар.
Башарий табиатнинг ишлари маълум, чунончи: фаҳшбозлик, ҳаром-ҳаришлик, фисқ-фужур, бутпарастлик, жодугарлик, душманлик, жанжалкашлик, рашк-ғазаб, манманлик, ихтилофчилик, бидъатчилик, ҳасад, қотиллик, ичкиликбозлик, айш-ишрат ва шуларга ўхшаган ишлар. Сизларни олдин огоҳлантирган эдим, яна огоҳлантиряпман: бу каби ишларни қилувчилар Худо Шоҳлигидан бебаҳра бўладилар. Илоҳий Руҳнинг самараси эса – муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, хайрихоҳлик, садоқат, мулойимлик ва ибодир. Бу хислатларга қарши бирор қонун йўқ. Исо Масиҳга тегишли бўлганлар эса ўз табиатини, ҳирсу эҳтирослари билан бирга, хочга михлаб қўйганлар. Агар биз Руҳ амри остида бўлсак, Руҳ амри билан умр кечиришимиз лозим. Шуҳратпараст бўлмайлик, бир-биримиздан рашк қўзғамайлик, бахиллик қилмайлик.
Ха азизлар, биз энди янги инсонмиз ва янги хаётда Худо билан хаёт кечириш учун биз эски ва дунёвий хаётимизни хочга михлаб қўйишимиз керак. Хаворий Павлус жуда доно оятларни келтирган. Лекин, Рух амри билан умр кечиришимиз учун биз ўз кучимиз ва иродамизга эмас, аксинча биз учун қурбон бўлган Исо Масихга бор кучимизни ва онгимизни қаратишимиз керак. Азизлар, бугунги ибодатимиз айнан Илохий Руҳ амри билан яшаш хақида бўлади. Тўғри, башарий табиятда хаёт кечириш анча осондир. Чунки биз одаммиз, ва гунохкор табиатга эгамиз. Лекин бир нарса дойим ёдингизда бўлсин. Биз энди бу дунёга тегишли эмасмиз. Аксинча, Худо бизни гунох бозоридан қиммат бахога сотиб олган. Биз энди фақат Худога тегишлимиз. Азизлар, келинг, ибодат учун қўлимизни очайлик. Бордию ибодат қилишни билмасангиз, хеч хижолат бўлманг. Масихнинг шогирдлари хам илгари ибодат қилишни билмаган. Истасангиз кетимдан қайтаринг.
Худойим, осмондаги севикли Отажон, бизга нажот берганинг учун рахмат. Биз энди Сенга тегишлимиз. Сен бизни сотиб олишинг учун хазрати Исо Масих муқаддас қонини тўкди. Худойим, биз энди Илохий амр билан яшашни истаймиз. Худойим, бу фақат Сенинг ёрдаминг билан амалга ошиши мумкин. Бизни ўзинг бошқаргин, хар бир дақиқамиз, хар бир нафасимиз Сенга тегишлидир. Шундай экан, энди гунох қилишга ўрин йўқдир. Худойим, мен хали Сенинг хақиқатингни билмаган бандаларинг учун ибодат қиламан. Улар хам, хақиқатинг хақида эшитсин. Улар хам Сенинг фарзандинг бўлиш имконидан фойдалансинлар. Отажон, сен чиндан хам буюк Худосан. Севгинг чегара билмас. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Барча савол истакларингизни www.najot.com сайтимизда қолдирсангиз бўлади. Барча хабарлар аноним равишда эканини сизга маълум қиламан. Хайир азизлар, Худойим сизни ўз панохида асрасин.