Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, бугундан бошлаб мен сизга Масиҳдаги хаёт деб номланган дастурни эътиборингизга хавола этаман. Бошланишига келинг, бир ривоятни сизга гапириб берсам. Кучига ва баҳайбатлигига ишонган буқа бошқа хайвонлар устидан хокимлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритибди. Лекин, шунга қарамасдан, ушбу ҳуқуқга яхши тушунилмасдан туриб бошқарилса хокимлик кўпга етмаслигини буқа жуда яхши тушунган. У осмонга қараса, у ерда доноликка бой, хамма ерни кўриб турадиган бургутни кўрибти. Буқа эса бургутга шундай дебти, ”Эй доно бургут, биласанми, мендан аввал хайвонлар устидан хокимлик қилган бўри ўз хокимлигини қўлдан бой берди.
Менга шуни айтчи, қандай қилиб бўрининг тутган йўлидан бормаслик учун нима қилишим керак?” Бургут шундай жавоб берибти, ”Тўғри йўлдан борганни адашганини ва йўлдан тойиганини хеч кўрмаганман. Мен осмондан ерга қараб хар бир йўлни кўриб тураман. Ўлимга олиб борадиган йўллар кўп ва уларни топиш осон. Чунки улар устидан кўпчилик юради ва кўзга яққол ташланиб туради. Лекин тўғри йўлга олиб борувчи йўл анча баландда жойлашган ва уни топиш анча мушкул. Мен бу йўллардан юрмайман, чунки мен дойим осмонда учиб юраман.
Лекин, истасанг, сенга тўғри йўлни кўрсатиб сени шу йўлдан олиб бораман. Бу қадимий йўлдир, лекин сени кетингдан эргашадиганлар учун бу янги йўл бўлур” Ха, бу ривоят. Лекин келинг, бошқа бир мисолни хам кўриб чиқсак. Нотаниш ва узоқ жойга сафар қилиш учун биз тўғри йўлни топишимиз керак, ва бунинг учун биз ёрдамга мухтож бўламиз. Яхши карта ёки йўлни яхши биладиган тажрибали йўлбошловчи бўлса биз нотаниш йўлнинг барча хавхатарини четлаб ўтамиз. Яхши карта ва йўлбошловчи керакли жойимизга етиб боришни таъминлайди. Исо Масихга эргашганлар учун хам, Унинг хаёти ва оятлари бизга йўлбошловчи ва қонун кабидир. Унинг йўлбошловчилиги Муқаддас Каломда келтирилган. У бизга хаёт картасини берди.
Агар Довуд пайғамбарнинг Забур китобининг 118чи саносини ўқийдиган бўлсак, қуйидаги оятларни кўрамиз. «Барча устозларимдан ақллироқ бўлдим, Чунон хаёлимдан кетмас қонун-қоидаларинг. Оқсоқоллардан ҳам ҳикматлироқ бўлдим, Зеро Сенинг буйруқларингни сақлаб келаман. Сўзингга риоя қилай дея тийдим мен Оёқларимни барча ёмон йўлдан. Сенинг каломинг қадамларим учун чироқдир, Йўлимга нур сочадиган ёруғликдир. Қоронғуда қоқилмаслик учун чироққа эга бўлиш нақадар ажойибдир! Азизлар, бугун дастуримизда мен сизга ривоят ва йўлбошловчи ҳақида гапириб бердим. Кейинги сафар биз Исо Масихнинг тоғдаги ваъзи ҳақида гапириб, ва айнан Исо Масих қадимий йўл экани ва Унга эргашиш Довуд пайғамбарнинг “Сенинг каломинг қадамларим учун чироқдир, Йўлимга нур сочадиган ёруғликдир. Барча устозларимдан ақллироқ бўлдим, Чунон хаёлимдан кетмас қонун-қоидаларинг. Оқсоқоллардан ҳам ҳикматлироқ бўлдим, Зеро Сенинг буйруқларингни сақлаб келаман. Сўзингга риоя қилай дея тийдим мен Оёқларимни барча ёмон йўлдан.” деган сўзлари айнан Исо Масих тайин қилган йўл эканига амин бўламиз. Азизлар, менга ажратилган вақт хам ўз нихоясига етди. Савол ва истакларингиз бўлса www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Хайир азизлар, Худойим сизни ўз панохида асрасин.