Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Дастуримизга хуш келибсиз. Эсингизда бўлса ўтган дастурда биз хазрати Исо Масих ҳақида, аниқроғи Уни абадий хаётга олиб борувчи қадимий йўл экани ҳақида сўз юритган эдик. Бугун хам, шу мавзуда давом этиб, дастурни Матто хушхабарининг бешинчи бобини ўқиш билан бошлайман. «Сиз – ернинг тузисизлар. Агарда туз кучини йўқотса, уни яна қандай шўр қилиш мумкин? У энди чиқитга ташлаб юборилади, оёқ остида поймол бўлишдан бошқага ярамайди. Сиз – дунёнинг нурисизлар. Тоғнинг тепасида қурилган шаҳар яширин қололмайди. Шунингдек, шамни ёқиб, кейин идиш билан ёпиб қўйишмайди. Уйдагиларнинг ҳаммасига ёруғлик берсин, деб уни шамдонга қўйишади. Айни равишда сизнинг нурингиз ҳам инсонлар олдида шундай порласинки, улар яхши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни улуғласинлар».
«Мени Таврот ёки пайғамбар оятларини бекор қилгани келди, деб ўйламанглар. Мен бекор қилгани эмас, балки бажо келтиргани келдим. Сизга чинини айтайин: еру осмон тугамагунча ва тақдир этилган ҳамма нарса амалга ошмагунча, Тавротдан на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади. Шундай қилиб, ким бу амрларнинг энг кичигини ҳам инсонларга бузиб ўргатса, Осмон Шоҳлигида энг кичик бўлади. Лекин ким бу амрларни бажариб бошқаларга ўргатса, Осмон Шоҳлигида буюк бўлади. Сизларга айтиб қўяй: агар сизнинг солиҳлигингиз уламолар ва фарзийларнинг солиҳлигидан устун келмаса, Осмон Шоҳлигига киролмайсизлар».
Азиз тингловчи, шу ва ўтган дастурда ўқиган хикояларга таянган холда мен сизга баъзи саволларни таёрлаб қўйганман. Улар, қуйидагича, Сиз ернинг тузисизлар, деган ибора Исо Масих томонидан қайси маънода айтилган?
Исо Масихга эргашганларнинг яхши ишларини кўриб одамлар кимни улуғлашлари керак? Исо Масих агар Таврот ёки пайғамбар оятларини бекор қилгани келмаган бўлса унда нима учун У дунёга келди, бу билан Исо Мен топиш қийин бўлган йўлман демоқчими? Унинг қонунига эргашганлар учун Исо Масих қандай ваъда берган? Азизлар, агар шу саволларга жавоб беришни истасангиз, унда жавобларингизни бизга мактуб шаклида, ёки бўлмаса www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг.
Сиз у ерда керакли бўлимга кириб саволларни биз билан ёки бошқа ака-ука ва опа-сингиллар билан мухокама қилиш имкониятига эгасиз. Ундан ташқари, истасангиз жавобларингизни эфир орқали хам намойиш этсак бўлади, сизга шуни айтиш ўринлики, эфир орқали хеч қандай исмлар ва манзиллар айтилмайди, хотиржам бўлинг, хар бир шахсий маълумот аноним бўлиб қолаверади. Ундан ташқари сиз барча хикояларни сайтимиздан ёзма равишда олсангиз бўлади. Яна эфир орқали учрашгунча хайир азизлар, Худойим сизларни янада баракалаб янада мархаматласин.