3:36

Масихдаги хаёт 3

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, ушбу сиз учун таёрланган дастурда биз Исо Масихнинг шахсияти ва У бизни абадий хаётга олиб борувчи йўл эканини кўриб чиқамиз. Бугунги дастуримни кичик бир хикоя билан бошлайман. Новвой пишган нонни тандирдан чиқариб олди. Ундан ташқари бошқа бир ёрдамчи бўғдойни сомондан ажратиб туради. Ушбу ёрдамчи, бўғдойни сомондан ажратар экан, керак бўлмаган сомонни олиб тандирдаги оловга ўлоқтиради. Новвой оловни тез ёниб ўчишини пойлаб, дарров хамирсимон нонни тандир ичига ёпиштиради.

Исо Масих хизматини бошлашидан аввал, Яхё Чўмдирувчи одамларга уларнинг гунохлари хақида гапирган, айнан гунохлардан юз ўгириш кераклиги хақида одамларга тинимсиз гапирирар эди. У гапирар экан, одамларга адолатлик олови яқинлашиши хақида ўргатар эди. Улар, Худо халқи эканини билдириш майлику, Яхё Чўмдирувчи уларга Художўй бўлсангиз унда ”яхши хосил” бериш кераклик хақида хам айтар эди. Яҳё Чўмдирувчи, унинг кетидан келиши керак бўлган Масиҳ хақида сўзларди. Келинг, Муқаддас Каломнинг қуйидаги оятларини кўрайлик, у ерда яхши хосил бермайдиганларга нима бўлиши хақида айтилган. Матто хушхабарининг 3чи боби, саккизинчи оятдан бошлаб ўқиймиз, Бундан буён тавба қилганингизга яраша ҳосил беринглар! Мен сизларни тавбага чақириш учун сувга чўмдириб юрибман.

Лекин менинг кетимдан Келаётган мендан қудратлидир. Мен Унинг чориқларини кўтаришга ҳам арзимайман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оловга чўмдиради. Унинг паншахаси қўлида тайёр турибди. У ўз хирмонини шопириб ташлайди; буғдойини омборга тўплаб, сомонни сўнмас ўтда ёндириб юборади. Азизлар, сизга дойимгидек саволлар тўпламини эътиборингизга хавола этмоқчиман. Бизни диққат билан тинглаб борган бўлсангиз, унда қуйидаги саволларга жавоб топиш унчалик қийин бўлмайди. Биринчи савол қуйидагича. Яхё Чўмдирувчининг тепада айтган гапига қараганда, Худонинг халқи гунох қилишда давом этиши мумкинми? Гунох қилишни давом этувчиларни холи нима бўлади? Иккинчи савол. Яхё Чўмдирувчи айтган паншахаси қўлида таёр турибди деганида У ким ҳақида гапирди? У ердаги сомон деган сўз нимани ёки кимларни билдиради? Учинчи савол. Менга шуни айтингчи, Яхё айтган, сомонга ўхшаб сўнмас ўтда ёнишни ўрнига буғдой каби омборга тўпланиш учун нима қилиш керак? Менимча бу саволлар жуда қизиқ саволлардир. Чунки бундай саволларга жавоб топиш хаётимиздаги кўпгина мухим жавоблар экани муқаррардир. Сизга берган саволларимга жавоб топиш қийин эмас.

Агар дастуримизни диққат билан тинглаган бўлсангиз унда жавобни тезда топасиз деган умиддаман. Ундан ташқари барча жавобларни сиз Муқаддас Каломдан топишингиз мумкин. Бугун берган саволларимга жавоб беришни истасангиз, бизнинг электрон манзил ёки www.najot.com сайтимизга ташриф буюрсангиз бўлади. Сиз у ерда кўпгина қизиқарли хикоялар тўпламига эга бўлишингиз мумкин, ундан ташқари дастурларимиз хам, айнан сайтимизда ёзма равишда жойлаштирилади. Жўнатилган жавобларни истасангиз эфир орқали хам намойиш этамиз, лекин сизни тинчлантиришга шошилай, барча исм ва шахсий маълумот анонимлигича қолади, бундан хотиржам бўлинг. Азизлар, келаси сафар биз нажот йўли, яъни Исо Масихнинг шахсияти хақида яна бир бор гапирамиз. Хайир, омон бўлинг азизлар. Худойим сизни ўз панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top