Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Дастуримизга хуш келибсиз. Бугунги дастурни мен бир ривоят билан бошламоқчиман.
Тулки мушукка, ”Кетимдан юр, далага борайлик, у ерда яйловнинг янги ўтини еб ўтирган қуён бор. У енгил ўлжага айланади”, деб айтди.
Мушук ўз ўрнида тулкидан ”Нима учун уни ўзинг ушламайсан?”, деб сўради.
“Мен яқинда овқатландим, қорним жуда тўқ. Мен сен хақингда ўйлаяпман дўстим мушук” деб жавоб берди тулки. “Сенинг гувохинг ким?” деб сўради мушук. Тулки мушукни ўрмон томон олиб кетаркан, тулки паст ва аёрлик овози билан ”Думим, менинг гувохим” деб қўйди. Улар яйловга келишганида, даланинг ўртасида худди тулки айтганидек бир қуён ётар эди. Мушук қуёнга отилишга энди таёргарлик кўрган бир вақтда, қарасаки қуён аллақачон ўлган эди. Бирданига, бургутнинг кучлик тирноқлари мушукнинг белига ботди ва бургут уни баландга олиб кетди. “Дўстим бургут, деб бақирди мушук, нима учун сен ёлғончи тулки билан дўстсан?” деб сўради мушук бургутдан. Бургут шундай жавоб берди, ”Тулки сен учун ёлғончи, менга у дойим ростини айтади”, Мен хар бир ўлжамни терисини тулкига бераман, у эса терини олиб сенга ўхшаганларни алдайди. Ха, қизиқарли ривоят.
Алдовнинг дўсти бўлмиш инсонга қандай қилиб ишониш мумкин? Қандай қилиб одам рост гапирятганини билиш мумкин? Ривоятимиз бизга тулкини, уни хар томонлама алдоқчи эканини кўрдик. Исо Масих ўз издошларини гапида туриши хақида ўргатади. Одамнинг хаётидаги мухим ваъдаларидан бири бу никох қасамидир. Кўпчилик ушбу ниқох қасамини ёмон хулқи билан бузади. Бундай вазиятларда никох асосан ажралиш билан тугайди. Лекин биз Худонинг Севги қонуни билан яшайдиганлар учун, хеч қандай ёлғон сўзга ўрин бўлмаслиги керак.
Биз дойим рост гапни айтишимиз керак. Келинг бу хақда Муқаддас Китоб нима дейишини кўриб чиқсак. Матто хушхабарининг бешинчи бобида қуйидаги оятлар келтирилган. «Қадимгиларга: „Зино қилма”, – деб айтилганини эшитгансизлар. Лекин Мен сизга айтаман: ким бир аёлга шаҳват билан қараса ҳам, аллақачон кўнглида у билан зино қилган бўлади. Агар сенинг ўнг кўзинг гуноҳ қилишингга сабаб бўлса, уни суғуриб ташла. Чунки бутун баданинг жаҳаннамга ташланишидан кўра, аъзойингдан бирининг нобуд бўлгани сен учун яхшироқдир. Агар сенинг ўнг қўлинг гуноҳ қилишингга сабаб бўлса, уни чопиб ташла. Чунки бутун баданинг жаҳаннамга йўлиқишидан кўра, аъзойингдан бирининг нобуд бўлгани сен учун яхшироқдир. Яна дейилганки: „Ким хотини билан ажралмоқчи бўлса, унга талоқ хатини ёзиб берсин”. Лекин Мен сизга айтаман: ким бевафолик айбидан бошқа сабаб билан хотинидан ажралса, унга зино қилишга сабаб топиб беради. Шунингдек, ким ажралган хотинга уйланса, зино қилган бўлади». «Яна қадимгиларга: „Қасамдан қайтма. Ичган қасамларингни Худованд олдида бажо келтир”, – деб айтилганини эшитгансизлар. Лекин Мен сизга айтаман: ҳеч қандай қасам ичманглар – на осмон ҳақи, чунки у Худонинг тахтидир; на ер ҳақи, чунки у Худонинг пойандозидир; на Қуддус ҳақи, чунки у Буюк Подшоҳнинг шаҳридир. Бошинг ҳақи ҳам қасам ичма, чунки сен биронта сочингни оқ ёки қора қилолмайсан. Сизларнинг сўзингиз фақат «ҳа» ёки «йўқ» бўлсин. Бундан ортиғи эса шайтонликдир». Ха, жуда фойдали оятлар. Азизлар, сиз ўзингиз хулоса қиласиз деган умиддаман. Барча фикр-мулохазалрингизни www.najot.com сайтимизда қолдиринг. Хайир азизлар, Худо сизни ўз панохида асрасин.