3:10

Бирор кимни бирор нарса қилишига мажбур қилинг

MP3

Агар суҳбатдошингиз сиз истаган нарсани бажаришини истасангиз, энг аввало шундай қилингки, унинг ўзи шу ишни қилишни хоҳлаб қолсин. Бир аёл боласининг иштаҳасизлигидан озиб кетаётганидан ташвишда эди. Эр-хотин боласини овқатлантиролмай хуноб. Хўш боласини овқатлантириш учун улар қандай усулдан фойдаланишади. Масалан мана бундай: «Даданг билан мен сенинг кучли, соғлом бўлиб ўсишингни истаймиз.» Бола бу каби сўзларга эътибор қиладими? Уч ёшли гўдак 30 ёшли дадасининг нуқтаи назари билан ҳисоблашишини ақлга сиғдириб бўлмайди. Аммо ота ва она атайин шуни кутади. Бу нодонликдан бошқа нарса эмас. Ниҳоят ота ўз хатосини тушуниб етди ва ўзидан сўради: «Болам нимани хоҳламаяпти? Унинг истаги билан қандай қилиб ўз хоҳишимни бирлаштирсам бўлади?»

Мана шундай мулоҳазадан кейин аҳвол ўзгариб кетди. Боланинг уч ғилдиракли велосипеди бўлиб, у кўчага ўйнагани чиққанда, ундан каттароқ ёшдаги бир болакай велосипедини олиб қўйиб ўзи ҳайдарди. Табиийки бола онасининг олдига йиғлаб келади. Она эса, кўчага чиқиб, зўравоннинг адабини бериб қўяди. Бундан ота тўғри фойдалана олди. Кейинги сафар у ўғлига: «Агар овқатингнинг ҳаммасини битта қолдирмай еб қўйсанг, кўчадаги болакайдан ҳам кучли бўласан», — деди. Шу билан муаммо ҳам барҳам топди.

Бошқаларнинг муаммолари билан ана шундай самимий қизиқиш доктор Чарлз Элиотни Гарвард университетининг тарихда номи қолган энг машхур президентига айлантирган эди.

У ўзини қандай тутишига бир мисол: Кунларнинг бирида 1-курс талабаси президент ҳузурига кириб, талабалар жамғармасидан 50 минг доллар қарз беришларини сўраб мурожаат қилади. Унинг илтимоси қондирилади. У миннатдорчилик билдириб чиқиб кетаётганида, президент уни ўтиришга таклиф қилиб шундай деб қолди: «Эшитишимча, сиз овқатни ўзингиз тайёрлаб, хонангиздан тамадди қиларкансиз. Агар меъёрида ва зарур миқдорда овқатланаётган бўлсангиз, бунинг ёмон жойи йўқ. Сиздек бўлганимда мен ҳам шундай қилганман. Сиз бирор марта мол гўштидан «нон» тайёрлаганмисиз? Мен уни шундай тайёрлайман», — дея тушутира кетди. Сиз энг машҳур ва таниқли шахсларни ҳам сизга эътибор қаратиш, сиз билан ҳамкорлик қилиш истагини уйғота олишингиз мумкин. Бунинг учун уларга нисбатан самимий қизиқиш намоён этсангиз бас.

Ким бўлишимиздан қатъий назар, қассобми, новвойми ёки қирол, ҳаммамизга бизни ёқтирадиган одамлар ёқади. Масалан, Германия кайзерини олинг. Биринчи жаҳон уруши охирида у дунёдаги энг чуқур ва оммавий нафрат билан қаралган шахс эди. Ҳатто ўз халқи ҳам унга қарши қўзғалон кўтарганида у Голландияга кўчиб кетишга мажбур бўлган эди. Уни миллионлаб кишилар шу қадар ёмон кўришардики, мамнуният билан қиймалаб ташлашга тайёр эдилар. Шундай норозилик бўрони қутурган бир пайтда қандайдир болакай унга хат ёзиб, бошқалар қандай фикрдалигидан қатъий назар Вильгелмни император сифатида яхши кўришини билдиради. Мактуб кайзерга қаттиқ таъсир қилади ва болани учрашувга чорлайди. Болакай онаси билан боради, Вильгелм ўша аёлга уйланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top