3:30

Хўшея ва унинг оиласи

MP3

Биз ўтган сафарги суҳбатларимиздан бирида Хўшея ва унинг оиласи ҳақида маълумотлар бергандик. Хўшеянинг зинокор аёлга уйланиши, уларнинг уч фарзандлари ҳақида ҳам. Бироқ манбааларга қараганда Хўшеянинг хотини Хамира шунчаки зинокор аёл бўлмаган. Исроил халқи Худодан юз ўгириб, атрофидаги халқларнинг одатлари ва маросимларини ўзлаштиради. У ҳам бошқа халқ каби кўп фарзандлик худосига сиғина бошлайди. Бу сиғиниш турли хил маросимлар билан ўтади. Мисол учун бир бокира қиз, турмушга чиқишдан олдин, кўпфарзандлик илоҳаси бўлган бутга қурбонлик келтириб, ўша ерда еб-ичиб, бошқа нотаниш киши билан жинсий алоқада бўлади. Бу ўша одатнинг бир тури эди. Хўшеянинг хотини Хамира эса ўша бутга хизмат қиладиган рухоний фохиша бўлган. Хўшея хотинини кўп марта тўғри йўлга солишга харакат қилди.

Худога ишонмайдиган, зинокор аёл билан яшашнинг ўзи бахтсизлик эканини билсангиз керак. Лекин Хўшея хотинини севарди, уни тўғри йўлга солишга ҳаракат қилган. Улар уч фарзанд кўришади. Худо уларнинг ҳар бирига исм танлайди. Биринчи ўғилнинг исмини Жезрел қўйишади. Бунинг маъноси «Худо экади». Кейинги фарзанди қиз бўлиб унинг исмини «Ло-ҳурамаҳ» яъни, шафқат қилмайдиган маънони билдиради. Бу Худонинг Исроил халқига бўлган муносабатини билдиради. Учинчи фарзанди ўғил бўлиб, унинг исмини «Ло- аммит» қўйишди, яъни менинг халқим эмас, деган маънони билдиради. Бу қарор Худодан эмас эди. Худо ўз халқини яна ўзига қайтаришни хоҳларди, бироқ Исроил халқи ўз гуноҳлари ва ишлари билан Худонинг халқи бўлишдан бош тортарди.

Аммо Хўшеянинг ҳамма фарзандларининг исмилари маъносини биргаликда ўқийдиган бўлсак, мутлақо бошқача маъно келиб чиқади. Яъни «Раҳм-шафқат, шафқатсизнинг бошига ёғилади ва Меники бўлмаган халқ яна Худонинг халқи бўлади».

Агар ёдингизда бўлса, аввалги суҳбатларимиздан бирида, Хўшеянинг хотини ўзини қулликка сотиб юборгани ҳақида айтган эдик. Хўш, ўйлаб кўринг-чи, нима учун Хамира ўзини қулликка сотиб юборди. Бу виждон азобидан, уятдан бўлса керак, деб ўйлайман. Чунки шундай солиҳ эрнинг олдида нопок бўлиб юриш, виждонни қийноққа солади. Хамира қулликда, аммо Худо Хўшеяга хотинини қайтариб олиб келишни буюради. Бу воқеалар жараёнида тартибга амал қилиш муҳим. Худо Исроил халқини кечиришга тайёр ва Хўшея ҳам худди шундай қилиши керак.

Хўшея пайғамбарнинг иккинчи ва учинчи боби катта аҳамиятга эга. Кечирим ўз-ўзидан келмайди; Худо кечиримини ўз бошидан ўтказганларнинг ўзлари ҳам кечирим беришни ўрганади.

Хўшея бир қулнинг нархини бериб, Хамирани қайта сотиб олади. Ўша пайтда бир қулнинг нархи 30 кумуш танга эди. Аёлнинг тушган холати, гуноҳ оқибати қанчалик оғир бўлишини кўрсатади. Худонинг кечиримини, гуноҳга беэътиборликка йўйманг. Худо гуноҳни жазолайди. Бироқ жазолаш бу охирги иш эмас. Агар халқ Худога тавба қилиб, яна Унга юз бурса, Худо уларни кечиради. Хўшея пайғамбар ҳам хотини Хамирани жазолади ва кечирди. Хўшея пайғамбарнинг ҳаёти осон кечмаган. У кўп машаққатларни бошидан кечириб, тинч ҳаётга эришган. У хочни кўтариб юриш учун чақирилган эди. Бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга Муқаддас Каломдаги шахслар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишингизга ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top