3:19

Махсус муаммолари бор болалар

MP3

Болаларни тарбия қилиш, ўта мураккаб ва узоқ вақт давом этадиган жараён. Бироқ махсус муаммолари бор бўлган болалардан бу жарён одатдагидан ҳам қийинроқ кечади. Нима учун қантли диабет, ақли заифлик, кар-соқовлик каби муаммолари бор болаларда тарбия жараёнида кўплаб муаммоларга дуч келинади? Бу саволга бирданига жавоб бериб бўлмайди. Бу борада идрокий қийинчиликлар ҳам мавжуд.

Идрокнинг кенг ва ўзига хос хусусиятларидан фойдаланиб, унинг ҳамма соҳаларни қамраб олиши мумкинлиги ҳақида гапиришимиз мумкин. Кўриш қобилиятидаги сустлик, карлик, соқовлик, ақли заифлик, ўқишга уқуви йўқлик каби муаммолар битта ягона илдизга бориб тақалади. Бундай нуқсони бор болаларда ташқи олам ҳақида хато қарашлар мавжуд бўлади.

Бу ҳолатда идрок чоғида бир ёки бир нечта сезги органлари орқали ташқи олам нотўғри қабул қилинади.Фарзандимизга меҳримизни ифода этаётганимизда, у бир неча йўллар орқали қабул қилиниб олинади. Кўз орқали нигоҳий мулоқот, сезги аъзолари ёрдамида жисмоний мулоқот, ҳис-туйғулар ёрдамида эса фарзандга қартилган эътибор ўрнатилади.

Булардан бирортасида нуқсон сезиладиган бўлса, бола бизнинг меҳримизни қабул қилишда қийналади, ўз-ўзида икки ўртада муаммолар келиб чиқади. Идрокий муаммоларга дуч келган фарзандда ўзига ишонмаслик туйғулари вужудга келади. Улар ўзларини севимли эканлигига ҳам шубҳа билан қарайдилар. Натижада улғайгани сари улар ўзларини бошқалардан олиб қочадиган, одамови бўлиб борадилар. Ўсмирлик даври оғир ҳиссий ва хулқий етишмовчиликлар билан кечади.

Доимо тушкун кайфиятда бўлиб, ўзларига етарлича баҳо берилмаётгани боис ўқишда ҳам, муомалали муносабатларда ҳам тенгқурларидан ортда қоладилар.

Ҳатто қобилиятларига боғлиқ бўлган ҳолатларда ҳам улар ўзларини ноқулай сезадилар. Ўсмирлик яқинлашгани сари ундаги нохуш кайфият кучайиб бораверади.

Тушкунлик ҳолати уларнинг қалбига чуқур таъсир қилмаган бўлса, одатда, бундай ўсмирларнинг кайфиятини юз-кўзига қараб туриб билиб бўлмайди. 12-14 ёшли ўсмирларда паришонхотирлик пайдо бўлади. Натижада уларнинг ўзлаштириши пасайиб кетади. Зерикиш ҳисси кучайиб, ижтимоий фойдали меҳнатдан қочадиган бўлиб қолади. Бундай ўсмирлар ўзини жуда бахтсиз сезди.

Сурункали равишда узоқ вақт касалланган болаларда идрок билан боғлиқ муаммолар бўлади. Айниқса махсус эътиборни талаб қиладиган ва пархезда бўлган, қантли диабет билан оғриган болаларда шундай ҳолат кўп учрайди. Уларга қараш ва эҳтиёжларини қондириш учун ота-онадан катта куч ғайрат, вақт талаб қилинади. Бу пайтда иложи борича болани даволаш билан машғул бўлган ота-оналар, боланинг ҳиссий эҳтиёжларини ҳам қондириш кераклиги ҳақида унутиб қўядилар.

Касаллик чўзилгани сари бемор бола аразчи ва жирраки бўлиб қолади. Ота-онаси унга меҳр кўрсатиш ўрнига ҳадеб унинг тиббий муолажаси билан банд бўлса, болада ўз тақдиридан нолиш ҳисси пайдо бўлади. Демак бундай ҳолатда ота-она фақат тиббий муолажа ҳақида ўйлаб болани унутиб қўймаслиги керак. Агар сизни болалар тарбиясида ёки соғлиғи бўйича бирор нарса қийнаса, бизнинг www.najot.com сайтимизга мурожаат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top