2:59

Душман орттиришдан қочинг

MP3

Душман орттирмаслик учун энг аввало ҳеч ким билан бахслашманг. Кўпинча бахслар катта жанжалларга олиб келишини биласиз. Шунинг учун ҳам бахслашишдан қочинг. Баҳсда ютган тақдирингизда ҳам ютқизасиз. Чунки ўша одамнинг юрагида ёмон ҳислар қолдирасиз. Сизга бўлган яхши фикрлари тескари томонга ўзгариб кетади. Энг ёмони бирор нарсада сиз ҳақ бўлсангиз: «Мен буни сизга исботлаб бераман», деманг. Бу билан сиз унга: «Мен сиздан ақллироқман», дегандай бўласиз. Яхшиси кимдир сизга ноҳақлигингизни айтса, ҳафа бўлмай: «Шунақами, мен бошқача ўйларканман», дейишни одат қилинг. «Хато қилиб қўйишим мумкин. Келинг фактларни текшириб кўрайлик-чи!», дейишингиз энг яхши усул. Хато қилишингиз мумкинлигини тан олсангиз, ҳеч қачон нохуш аҳволга тушиб қолмайсиз.

Шунда баҳсга чек қўйиб, суҳбатдошингизга холисроқ бўлиш истагини уйғотасиз. У ҳам хато қилиши мумкинлиги ҳақида ўйлашга мойил бўлиб қолади. Жеймс Харди Робинсон шундай деган экан: «Баъзан биз ўз фикримизни ҳеч қандай қаршиликсиз ёки ортиқча чайналмасдан ўзгартирамиз, аммо кимдир бизнинг ноҳақлигимизни юзимизга айтса, дарров жаҳлимиз чиқади. Кўриниб турибдики, биз фикримизни эмас, ғуруримизни қадрлаймиз. «Мен», «Менинг» деган сўзлар ҳаётимиздаги энг муҳим сўзлардир ва тафаккур сарчашмалари улар билан ҳисоблашиш зарурлигини таъкидлайдилар.»

Биз нафақат соатимиз орқада қолганлиги ёки машинамиз эски эканлигини айтишганида, балки Марс сайёрасидаги каналлар, Саргон подшоҳлиги даври ҳақидаги фикрларимизни ўйлаб кўришимиз кераклигини айтишган чоғда ҳам аччиқланамиз.

Нимани ҳақиқат деб қабул қилган бўлсак, ўшанга ишонишни давом эттиришни хоҳлаймиз. Фикримизга билдирилган ҳар қандай шубҳа ҳар қандай йўл билан ўзимизни оқлашга мажбур қилади. Агар кимдир хатоларимизни ўзимизга айтмай, аксинча, чиройли сўзлар билан мурожаат қилса, ноҳақлигимизга ўзимиз ҳам иқрор бўламиз, агар буни маданиятли ва димломатик усулда айтилса бошқалар олдида ҳам тан олишимиз мумкин.

Бенжамин Франклиннинг йигитлик чоғида бир дўсти четга тортиб танбеҳ берди: «Бен, сен чидаб бўлмайдиган одамга айланиб қолаяпсан. Фикрларинг сен билан ҳамфикр бўлмаган ҳар қандай киши учун ҳақоратли тус олиб бормоқда.

Улар шунчалик қимматга тушяптики, оқибатда ҳеч кимни қизиқтирмаяпти. Дўстларинг сен бўлмаган пайтларда вақтини кўнгиллироқ ўтказишларини гапиришмоқда. Сен шунчалик кўп нарсани биласанки, ҳеч ким сенга бир янгилик айтолмайди. Ноқулайликлар келтириб чиқариш ва катта куч талаб қилишини билиб ҳеч ким бунга ҳаракат ҳам қилмайди. Шунинг учун қачондир сен бугун билганингдан ортиқроқ билолмайсан, бугун билганларинг эса оз.» Франклин бундай аёвсиз танқидни жуда яхши қабул қилди. Дарҳол, ўзининг одамлар билан такаббурона муомала қилиш одатини ўзгартирди.

«Бошқаларнинг фикрига тўғридан-тўғри қарши чиқишдан ва ишонч билан ўз сўзимда туриб олишдан қочиш қоидасини туздим, — деб ёзади Франклин.

Суҳбатдошингиз фикрига ҳурмат намоён этинг. Ҳеч қачон ноҳақлигини кескин айтманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top