MP3

Софониё пайғамбар бўлгани ҳақида кўпчилик билмаса керак. Софониё исми «Эгам яширди», деган маънони англатади. Пайғамбар Хизқиё пайғамбар наслидан. Унинг фаолияти шоҳ Йўшиё ҳукмронлиги даврига тўғри келади. Шоҳ Йўшиё эса Яҳудода ҳукмронлик қилган. Демак Софониё ҳам Яҳудода хизмат қилган. Софониё «Яҳудийларнинг оз қисми, яъни қолдиғи Қуддусга қайтади», деб башорат қилган эди. Маълумотларга кўра Софониё Хизқиёнинг чевараси ҳамда Йўшиёнинг қариндоши бўлган. Йўшиё эрамиздан аввалги 639-608 йилларда Яҳудода ҳукмронлик қилган. Йўшиё бобоси Манашенинг қилган нотўғри ишларини тўғрилаб, хукмронлик даврида катта ўзгаришлар қилди. Бу ўзгаришларнинг бўлишида қариндоши ва пайғабар Софониёнинг ҳам хизматлари катта бўлган. Бу пайтда Худо ҳали Софониёга Яҳудонинг бошига туширадиган ишларнинг бўлиб ўтиши ҳақидаги башорат бермаган эди.

Бу пайтларда Софониё қариндоши ва шоҳ Йўшиёга, халқни бошқариш ва ҳукмронлик қилиш ишларида астойдил ёрдам берар эди. Тахминимизча башорат, яъни «Қуддусга фақат Яҳудийларнинг оз қисми, қолдиғи қайтади», — деган башорат Яҳудийлар бошига келадиган фалокатдан бир неча йил олдин айтилган бўлиши керак.

Яҳудия халқи ўз қилган ишлари учун Худонинг ғазабидан қочиб қутила олмасди. Софониё ўз китобида « Эгамнинг Куни » деган сўзларни тез-тез такрорлайди. Худо Ўз халқининг қилмишлари учун тўкадиган ғазаби, Скифларнинг Яҳудага ҳужум қилиши билан боғлиқ. Ғам – алам кунлари эса Бобилликларнинг Яҳудага бостириб киришига бевосита боғлиқ. Еремия пайғамбар Худонинг ғазаби тўкилиши ҳақида башорат қилган. Бу башорат эса 20 йил кейин бўлиб ўтди. Китобда тилган олинган «самовий жангчиларга сажда қиладиган», «коҳинлар исмлари» деган сўзлар Ассирияликларнинг ой ва юлдузларга сажда қиладиган маросимини эслатади.

Худонинг халқи аммонийларнинг илоҳи Молоҳга сажда қилишган. Китобда яна «шаҳарнинг қуйи қисми» деган сўзлар ҳам ишлатилган. У Қуддуснинг савдо-сотиқ қиладиган қисми бўлган. Айнан шу ердан бошқа халқларнинг бутларга сиғиниш одатлари бошқа ерларга ҳам тарқалган. Худо фақат Яҳудони эмас, ўша пайтларда Худога қарши иш қилган барча халқларга ўз ғазабини сочди. Ғазо, Аскалон, Азот ва Акрон деган шаҳарлар Филистийларнинг шаҳарлари бўлган. Китобда бу шаҳарларга нисбатан «Крит халқлари» ибораси ишлатилган. Филистийларни шу ном билан ҳам аташган. Эфиопия Мисрнинг қуйи қисми бўлиб, бу ерга Миср эгалик қиларди. Ассирия эса Найнавонинг ҳукмронлиги остида эди. Орадан 20 йил ўтиб эса юқорида тилга олинган ҳамма шаҳарларни Бобил вайрон қилди.

Тўфондан кейин жимжитлик ҳукм сурди. Софониё пайғамбар халқнинг оз қисми Қуддусга қайтиши ҳақида уч марта айтган бўлса, икки марта уларнинг қулликдан қайтиб келиши ва ёлғон бўлмайдиган, фақат фикри-ҳаёли Худода бўлган ерга киришлари ҳақида айтган эди. Тил ҳақиқатни аён қилиш воситаси. Бу ибораларда Худонинг инсониятга бераётган башорати тўлиқ баён қилинган. Софониё «…халқ ёлғон бўлмайдиган, одамлар тўғри нарсаларни ва Худони ўйлайдиган шаҳарга киришади», деганда Исо Масиҳнинг хушхабарини назарда тутган бўлса ажаб эмас. Бутун дунё Худога юз бурадиган ва Худонинг шуҳратини ҳамд қиладиган кунлар ҳақида башорат қилингандир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top