3:11

Унинг юраги ўлмайди

MP3

Хитой. 1995 йил. Бу Ли Де Сиан ҳаёти ҳақида. Ёш хушхабарчи Ли де Сиан рюкзагини китобларга тўлдириб ҳар ҳафта бўладиган йиғилишга бориш учун тайёргарлик кўрарди. У Ҳуа Ду Қишлоғига бориши керак. У ерда 100дан ортиқ янги имонга келганлар уни интиқлик билан кутиб туришарди. Икки соат ўтиб, Ли йиғилиш бўладиган уйга етиб борди. Улар тезда йиғилишни бошлаб юборишди. Уни Жамоат Хавфсизлики Бюроси яширин йиғилишлар ўтказмаслик ҳақида огоҳлантирган бўлишига қарамай, у қўрқмай ваъз қилишда давом этди. У ҳукуматдагиларнинг дўқ-пўписаларидан қўрқмасди. Ли олдинда уни нима кутаётганини билмас, ва унга тайёр ҳам эмасди. У йиғилишни бошлаганига бир неча дақиқа бўлмаёқ, уйнинг атрофини Жамоат Хавфсизлиги офицерлари ўраб олишди.

Лини қўлга олиб шафқатсизларча тепкилашди. Ҳамманинг кўзи олдида унинг қорнига тепишарди. Ëш аёллар эса офицерларнинг қўлидаги милтиқларига ёпишиб, аюҳаннос солишди. Уриб тепкилаб бўлишгач, Лини полиция машинасига ортиб олиб кетишди. Сўроқ хонасида етти офицер бараварига Лини тепкилаб кетишди. Уни то оғзидан қони келгунча тепкилашди. У хушидан кетиб қолмаслиги учун бошини тиззалари орасига тиқиб олган эди. Охирида уни ўзининг қалин Муқаддас Калом китоби билан юзига уришди. Лабларидан, бурнидан қон оқарди. Жамоат Хавфсизлиги Бюросидагилар етти кун давомида азоблашгач, яна огоҳлантириб қўйиб юборишди. Жароҳатларнинг тузалиши бир неча ҳафтага чўзилди. Тузалгач Ли яна биродарларига далда бериш учун қишлоққа борди.

Бу сафар ҳам айни йиғилиш бўлаётган пайтда офицерлар бостириб кириб Лини қўлга олишди. Бу йиғилишда маҳаллий кишилардан ташқари хорижликлар ҳам бўлиб, улар давлат кишиларнинг бундай муносабатига тушунолмай қараб туришарди. Офицерларнинг қилаётган ишига чидай олмай: «Давлатнинг дин эркинлиги деган қонуни қаерда қолади. Нега уни тепкилашингиз керак, Нега?», деб тинимсиз савол беришарди. Офицерлар уларни ҳам қамоққа олди. Йиғилиш бўлаётган уйнинг эгасини ҳам ҳибсга олишди. Кейинроқ маълум бўлишича, офицерларга йиғилиш бўлаётганлиги ҳақида маълумот берган шу уй эгасининг ўғли экан.

1998 йил 8 Май. Чўпон Ли Де Сиан жамоатда йиғилиш қилаётганида яна полициячилар бостириб киришди.

Уни қишлоқнинг ўртасида, йиғилиш ўтказаётганликда айблаб, Муқаддас Китобларни, қўшиқ китобларини, таълим берувчи бошқа хил китобларни ва ҳатто одамлар ўтирган стулларгача мусодара қилди.

11 Майда яна йиғилиш бўлаётган жойни полициячилар ўраб олишди. Бу сафар Лининг укаси йиғилиш олиб бораётган эди. Хитой аҳолисининг 80 фоизи ноқонуний уй жамоатларига қатнашарди. «Биз сизларга яширин йиғилиш ўтказмаслик ҳақида огоҳлантирган эдик», — дейишди полициячилар. «Шундай қилаверсангиз, нима бўлишини билмайсизларми?». Ли эса ҳамманинг олдида туриб, микрофонни тутиб деди: «Мен то ўлгунимча ваъз қилавераман!»

Унинг ҳаёти шу ерда тугагани йўқ. Уни олдинда кўплаб синовлар, ва азоблар кутиб турибди. Агар Ли Да Сиангнинг бошидан яна нималар кечганини билмоқчи бўлсангиз бизнинг кейинги суҳбатларимизни тингланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top