3:20

Худо ростдан ҳам мавжудми?

MP3

Ассалому алайкум. Ҳар биримизнинг ҳаётимизда қийин дамлар бўлади. Бу қийин дамларда биз ўз кучимиз ва ҳаракатимиз билан муаммо ва қийинчиликни ҳал қила олмаймиз. Айнан шундай пайтларда Худонинг ёрдами ва нажоти керак бўлади. Бу оғир ҳолга тушган йигит ва унинг оиласи ҳақида. Унинг оиласи биздан исмини маълум қилмасликни сўради. Уларнинг илтимосига биноан, уни шунчаки бир йигит деб атаймиз. Бир йигитни оғир аҳволда касалхонага олиб келишди. У ёш бўлса ҳам ҳаётнинг ҳар қандай лаззатини тотиб кўрган, бойликка, қулайликка, яхши ишга эга эди. Унинг ҳеч нарсадан камчилиги йўқ. Ҳаётнинг эрка фарзанди бўлиб яшади. Энди эса докторларнинг хулосасига кўра лейкемия касаллиги билан олишиб ётибди.

Ўзида бундай касаллик борлигини, унинг натижаси албатта ўлим билан тугашини билган, йигит, Худодан, ва атрофдагиларнинг ҳаммасидан ғазабланди. Унинг ёнида ота-онаси, синглиси ва севган қизи парвона эди. Улар бу йигитнинг касаллигига даво топишга ва ундаги ғам-аламни камайтиришга ожиз эдилар.

Бир куни бу йигит ётган хонага нотаниш киши келди. У нотаниш бўлса ҳам, ўзини қадрдондай тутар, йигитнинг аҳволига чин дилдан ҳамдардлик қиларди. У йигит билан гаплаша туриб, унга Худонинг хушхабарини етказди. Бироқ йигитнинг юрагида Худога нисбатан ғазаб ва алам борлиги учун бу сўзлар унинг қалбига кириб бормади. Унга ғамхўрлик қилаётган онаси ва синглиси хушхабарни қабул қилишди. Шу кундан бошлаб, хушхабарчи йигитнинг олдига ҳар куни келиб турадиган бўлди. Худо йигитнинг қалбини очди. У Худонигн нажотини қабул қилди. Шундан сўнг хушхабарчига: «Бугун қалбим тинч, ўзимни ҳотиржам ҳис қилаяпман», деди.

Шу кундан бошлаб у Худонинг каломини итоаткорлик билан эшишни бошлади. Унинг юзидаги ғазаб ва алам ифодаси ўрнини тинчлик ва табассум эгаллади. Йигитнинг ўзгараётгани яқинларининг юрагига умид бағишлади. Йигитнинг севган қизи ҳам Худонинг нажотини қабул қилди. Бироқ биргина одам, йигитнинг отаси Хушхабарни қабул қилишни истамади. У кўп йиллардан буён ишониб келган эътиқодида мустаҳкам турарди. Йигит отаси билан гаплашишга имкон топди. Улар икки соат давомида тинмай Худо каломи ҳақида суҳбатлашишди. Бу вақт ичида йигит Худонинг нажот режасини каломда ёзилган ҳақиқатлар билан тушунтириб берди. Нихоят отаси: «Мен Худони ўзим истаган йўл бўйича танишни хоҳлаганман. Бироқ сенинг сўзларинг менинг қалбимда шодлик уйғотди. Шунинг учун Худони тушунаётгандайман.

Энди Хушхабарга ишонаман», деди. Шу куни отаси Хушхабарни қабул қилди. У Исо Масиҳни ўзининг Нажоткори ва Раббийси деб қабул қилди. Шу кундан бошлаб бутун оила Худога хизмат қила бошлади.

Йигит ўзининг ўлим куни яқинлигини биларди, шундай бўлса ҳам унинг қалби тинч ва осойишта эди. У шундай деди: «Мен энди биламан. Худо мен орқали бутун оиламни қутқаришни режа қилган экан. Энди ўлишдан қўрқмайман. Мен ҳаётда ҳамма яхши нарсани кўрдим. Биргина Худонинг нажотини қабул қилишим қолган эди холос. Энди бунга ҳам эгаман. Мен ҳотиржам Худо Шоҳлигига боришга тайёрман.»

Бир қанча вақтдан сўнг Худо уни Ўз Шоҳлигига чақирди. Йигитнинг оила аъзолари ундан айрилганларига куйган бўлсалар ҳам, қалблари ҳотиржам эди. Чунки йигит Худо билан бирга эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top