3:21

Учувчининг йўли

MP3

Ассалому алайкум. Бизнинг гувоҳликлар бўйича маълумотларимизда ҳали ҳеч қачон учувчилар ҳақида маълумот бўлмаганди. Бу гувоҳлик сизни қизиқтиришига ишончимиз комил. У имонга келганидан кейин шундай деган эди: «Мен учувчи бўлишга қарор қилган ёш масиҳийлар учун компас стрелкаси бўлишни истайман».

Каримхон ёшлигидан осмонга парвоз қилишни истарди. У болалигида қанотлари бўлса, учиш роҳатини ҳис қилишни орзу қиларди. Ҳатто тушларида ҳам худди қушдек учиб маза қиларди. Бу тушлар унга роҳат бағишларди. Ота – онаси уни исломий ақидаларга кўра тарбиялаган бўлса-да, бу таълимотларда Худони етарлича тушунмасди. Баъзида у самога учиб, Худо билан шахсан алоқа қилишни истарди.

Вояга етиб, у учувчилар тайёрлайдиган олийгоҳга кирди. Орзуси ушалаётганидан бениҳоя хурсанд эди. Даставвал назарий билимларни қунт билан ўрганди. Аста – секин дўстлар орттира бошлади. Уларнинг орасида Умар исмли йигит ҳам бор эди. У ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзини ҳотиржам тута оларди. Бир куни у билан самога кўтарилиш ҳақида суҳбатлашар экан, Каримхон беҳосдан Худо билан шахсан учрашиш ҳақидаги орзусини айтиб юборди. Умар кулимсираб, Худо сенга яқин, — деди. Худо ҳақида улар тонг отгунча суҳбатлашдилар. Каримхоннинг юрагида Худони шахсан таниш ва у билан мулоқотда бўлишга умид уйғонди. Бироқ ёшлигидан олган таълим бунга қаршилик қиларди. Улар тез-тез учрашиб турар, аммо Каримхон бу мавзуда сўз очишни истамасди.

Ниҳоят у биринчи марта ҳавога кўтариладиган пайт етиб келди. У ҳавотир ва қўрқув билан кабинага кирди, ёнида тажрибали устози ўтирганига қарамай, ўзини ёмон ҳис қиларди.

Бир, икки, уч, мана улар осмонга кўтарилишаяпти. Баландроқ, яна баландроқ, кўтарила бошлашди. Булутлар пастда қолди. Улар юқорироқ кўтарилгани сари, Каримхоннинг юрагида орзиқиш ва қўрқув аралашиб кетди. Бирдан Худо билан шахсан учрашиш орзуси ҳақида ўйлади. У буни ўйлагани заҳоти юрагида кимнингдир сокин, аммо меҳр билан гапирган овозини эшитди. «Мен сени кутаяпман!». Бу овоз шунчалик аниқ ва тиниқ эдики, бу овозни устози ҳам эшитган бўлиши керак деб ўйлади. – Сиз ҳам эшитдингизми? – Нимани? – Овозни? – Қанақа овозни? Биринчи кун бўлгани учун ҳаяжонланаётгандирсан.

У пастга тушгач, биринчи бўлиб, Умарни излаб топди. Унинг бунчалик ҳаяжонда эканини кўриб, самода бирор кўнгилсизлик бўлгандир, деб ўйлади, дўсти.

Каримхон шоша-пиша: «Биласанми, мен Уни эшитдим. Уни аниқ эшитдим. Аввал ҳеч қачон бундай сокин ва меҳрибон овозни эшитмаганман. У худди мени билгандек, ҳаёлларимни уққандек, гапирди». Умар гап ким ҳақида кетаётганини англади. У нима деди, — деб сўради. Мен энди аниқ ишонаман, у мени билади. У мени яратган. У мени кутаяпти. Унинг ўзи шундай деди. Менга Худони қандай қабул қилиш мумкинлигини ўргатасанми? Шу куни Каримхон Исони ўзининг нажоткори деб қабул қилди. Шундан сўнг унинг юрагида чексиз шодлик ва ҳотиржамлик пайдо бўлди. У шундай деди: «Мен авваллари ҳавога кўтарилишимда, бирор кўнгилсизлик пайдо бўлса-чи, деб ҳавотирланардим. Энди қўрқмайман. Чунки Худо мен билан. Ҳавога кўтарилганимда доимо бу ҳақида ўйлайман.»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top